Gavana sindromi
Гавана синдроми — илк маротаба 2016-йил ноябр ойида АҚШ ва Канаданинг Гаванадаги (Куба) элчихоналари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари орасида кузатилган, бош айланиши, кўнгил айниши, бош оғриғи ва эшитиш муаммоларини ўз ичига олган ва келгуси йилларда турли хил давлатлардаги юзлаб Америка дипломатлари, ҳарбийлари ва махсус хизмат ходимларида кузатилган неврологик симптомлар тўплами[1]. АҚШ ҳукумати маълум муддат ушбу синдром сабаби сифатида ўз дипломатларига нисбатан микротўлқинли қуроллардан фойдаланилганлигини келтирган. АҚШ ҳукуматининг ва ОАВларнинг бир қисми ушбу ҳужум манбаи сифатида Россия махсус хизматларини келтиришади. 2022-йил январ ойида Марказий разведка бошқармаси (CИА) кўп сонли шикоятлардан кейин синдромнинг келиб чиқиши табиий сабабларга эга ва бошқа давлатларнинг душманлиги билан боғлиқ эмас деган фикрга келган. Ўрганилган ҳолатларнинг 24 тасидагина бошқарма ҳодимлари шикоят сабабларини аниқлай олишмаган[2].
Манбалар
- ↑ Елизавета Ивтушок. „Американские ученые объяснили «гаванский синдром» микроволновым излучением“ (ру). «Н+1» (2020-йил 7-декабр). 2021-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-сентябр.
- ↑ „Мост ‘Ҳавана Сйндроме’ Cасес Унликелй Cаусед бй Фореигн Поwер, C.И.А. Сайс“ (эн). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2022-йил 20-январ). 2022-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-январ.
Библиография
- Голомб, Беатриcе Алехандра (1 Новембер 2018). „Дипломац' Мйстерй Иллнесс анд Пулсед Радиофреқуэнcй/Миcроwаве Радиатион“. Неурал Cомпутатион (инглизча). 30-жилд, № 11. 2882–2985-бет. дои:10.1162/неcо_а_01133. ИССН 0899-7667. ПМИД 30183509.
- Нелсон, Роханне (Деcембер 2021). „Ҳавана сйндроме мигҳт бе тҳе ресулт оф энергй пулсес“. Ланcет. 396-жилд, № 10267. 1954-бет. дои:10.1016/С0140-6736(20)32711-2. ПМИД 33341130.
Ҳаволалар
- „Гавана синдроми“ га ечим. ГРУ қандай қилиб америкалик дипломатларни махфий қуроллар билан майиб қилади // Тҳе Инсидер, 2024-йил 1-апрел.