Гавайи антициклони - атмосферанинг доимий таъсир маркази. Тинч океаннинг шим. қисмидаги субтропик ва тропик кенгликлардаги субтропик антициклон. Баъзи синоптик жараёнларда иккита, гоҳида учта алоҳида Г.а. кузатилади. Маркази Гавайи о.ларидан шимолроқда; тармоғи Осиё соҳиллари томон узоққа чўзилган. Г.а. марказида ҳаво босими январ да 1022 гПа дан, июлда 1026 гПа дан юқори бўлади. Г.а. кўрсатилган ҳудудларда кенг ва шиддатли, илиқ ва камҳаракатчан антициклонларнинг устивор мавжудлиги натижасида вужудга келади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил