Gavayi orollari
Гавайи ороллари, Сандвич ороллари – Тинч океандаги архипелаг. Ороллар 3600 км га чўзилган 24 та вулқон оролидан иборат. Баландлиги 4205 м. (Мауна-Кеа учган вулқони). Энг йирик ороллари: Гавайи (ярим орол)Гавайи, Мауи, Молокаи, Оаху ва бошқа Ҳаракатдаги вулқон вулканлар кўп. Иқлими тропик денгиз иқлим. Энг иссиқ ой – августнинг ўртача температураси 21— 25 °C, февралники 18—2°C. Ўртача йиллик ёғин 3500–4000 мм. Дарёлари калта. Тупроғи қизил, қизил-қўнғир, тоғларда тоғ-ўрмон қўнғир тупроқ. Нам тропик ўрмонлар, қуруқ ён бағирлар эса саванна ва бутазорлар билан қопланган. 90% ўсимлиги эндемиклар ҳисобланади. Туризм ва дам олиш зонаси; иқлим курортлари мавжуд. Шаҳарлари: Хило ва Гонолулу. Ороллари: Гавайи, Оаху, Мауи, Кауаи, Нихоа, Некер, Лесянский ороли, Медуэй ороллари киради. Гарднер қоялари бор. Атоллари: Перл-энд-Хермес, Куре, Жонстон мавжуд. АҚШдан 3700 км ғарбда, АҚШга тегишли ҳудуд бўлади. Океаниянинг шимолида жойлашган. АҚШ ҳукумати томонидан ташкиллаштирилган ҳудуд. Гавайи ороллари АҚШ таркибига киради, аммо унинг ҳудуди ҳисобланмайди, АҚШ билан корпорациясилашмаган ҳудуд.
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |