Гавайиликлар - халқ, Гавайи ороллари (АҚСҲ)нинг туб аҳолиси. 170 минг киши (1992). Гавайи тилида сўзлашади. Диндорлари — протестантлар ва католиклар. Антропологик жиҳатдан полинезия ирқита киради. Г.нинг аждодлари қад. даврларда Жан.Шарқий Осиёдаги Таити о.дан кўчиб келишган. Г. асосан деҳқончилик ва балиқчилик билан шуғулланадилар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил