Википедияда исми Гавҳар ва фамилияси Алимова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Гавҳар Зайировна Алимова (туғ. 1970-йил 6-октябр, Жомбой тумани, Самарқанд вилояти) – Каттақўрғон шаҳар ҳокими[1], сенатор[2].

Гавҳар Алимова
 Каттақўрғон шаҳар ҳокими
Мансаб даври
2020-йил 6-мартдан – ҳозиргача
Президент Шавкат Мирзиёев
Бош вазир Абдулла Арипов
Ҳоким Эркинжон Турдимов
Ўтмишдоши Музаффар Хашимов
 Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси
Мансаб даври
2018 – 2020
Президент Шавкат Мирзиёев
Ҳоким Эркинжон Турдимов
Парламент Танзила Норбоева
 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари
Мансаб даври
2015 – 2018
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Парламент Ниғматилла Йўлдошев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1970-йил 6-октябр (1970-10-06) (56 ёш)
Жомбой тумани, Самарқанд вилояти, ЎзССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Сиёсий партияси Адолат социал-демократик партияси
Таълим Самарқанд давлат университети
Мукофотлари

Илмий даражаси

1995-йил Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

  • 1989—1991-йилларда Самарқанд вилояти Жомбой тумани 16-мактаб йўриқчиси
  • 1991—1992-йиллар Самарқанд вилояти Паяриқ тумани 1-мактаб ўқитувчиси
  • 1992—1995-йиллар Тошкент шаҳар Ҳамза тумани 152-мактаб ўқитувчиси
  • 1995—1997-йиллар „Мулкдор“ газетаси кадрлар бўлим бошлиғи
  • 1997—1998-йиллар Тошкент шаҳар Ҳамза тумани 10-сонли мусиқа мактаби ўқитувчиси
  • 1998—1999-йиллар Республика "Адолат" газетаси мухбири
  • 1999—2003-йиллар Тошкент шаҳар Ҳамза тумани ҳокимлиги Оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш мажмуаси бош мутахассиси
  • 2003—2004-йиллар Тошкент шаҳар Ҳамза тумани ҳокими ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи
  • 2004—2006-йиллар Тошкент шаҳар Ҳамза тумани „Маҳалла“ жамғармаси раиси ўринбосари
  • 2006—2009-йиллар Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамғармаси республика бошқаруви Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича бош мутахассиси
  • 2009—2011-йиллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш комплекси мутахассиси
  • 2011—2015-йиллар Ўзбекистон „Маҳалла“ хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси ўринбосари
  • 2015—2018-йиллар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари
  • 2018—2020-йиллар Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси
  • 2020-йил Самарқанд вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
  • 2020-йил 6-март санасидан Каттақўрғон шаҳар ҳокими[1].

Оиласи

Оилали.

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Самарқандлик сенатор Гавҳар Алимова Каттақўрғон шаҳри ҳокими этиб тайинланди“ (2020-йил 6- март). 2021-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: дарё.уз.
  2. ↑ „Сенат а'зоси“ (2019-йил). 2022-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: сенат.уз.
  3. ↑ „Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий Кенгаши томонидан “Адолат” кўкрак нишонига сазовор топилган эди.“ (2021-йил 23-феврал). 2022-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: адолат.уз.
  4. ↑ „Гавҳар Алимовага Мудофаа вазирининг буйруғига асосан тақдим этилган “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони топширилди.“ (2022-йил 1-феврал). 2022-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: адолат.уз.
  5. ↑ „Мукофот ва э'тироф муборак“ (2022-йил 7-март). 2022-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: адолат.уз.
  6. ↑ „Каттақўрғон шаҳар ҳокими Алимова Гавҳар Зайировна вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик нишони билан тақдирланди.“ (2022-йил 6-декабр). 2022-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-декабр.