Википедияда исми Гавҳар ва фамилияси Ибодуллаева бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Гавҳар Ибодуллаева Иноятовна – таниқли шоира, педагог. Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгаши депутати. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Ибодуллаева Гавҳар Иноятовна
Таваллуди 18-сентябр 1961-йил
Туркманистон
Касби Педагог
Соҳаси Филология
Таълими Хоразм педагогика институти
Мукофотлари

Биографияси

Ибодуллаева Гавҳар Иноятовна 1961-йил 18-сентабрда Туркманистон Республикаси, Ташавуз вилоятида туғилган. 1983-йилда Хоразм педагогика институтининг Филология факултетини тугатган. 1983–1998-йилларда Янгибозор туманидаги 19-сон мактабда ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси бўлиб ишлаган.

1994-йилдан Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган. 1998-йилда Республика маънавият тарғибот маркази Хоразм вилояти бўлими раҳбарлигига тайинланган.

Ижоди

Унинг қаламига мансуб „Қутлуғ сўзлар“ (1993), „Бир вужуд соғинч“ (1995), „Юрагимда яшаётган сир“[1], „Ватан сийрати“ каби шеърий тўплам ва сайланмалар муаллифи.

Мукофотлари

  • 1994-йил „Халқ таълими аълочиси“
  • 2011-йил „Мустақилликнинг 20 йиллиги“ нишони
  • 2016-йил „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими“ фахрий унвонлари

Манбалар