Википедияда исми Гавҳар ва фамилияси Матёқубова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Гавҳар Матёқубова (1947.18.10, Хоразм) — раққоса, балетмейстер. Ўзбекистон халқ артисти (2000). Урганч шаҳри мусиқа билим юртини (1975), Тошкент университетини тугатган (1980). 1962—75 йиллар Комилжон Отаниёзов раҳбарлигидаги Хоразм ашула ва рақс ансамбли, 1975—91 йиллар Комилжон Отаниёзов номидаги Хоразм давлат филармонияси раққосаси, 1991—98 йиллар Хоразм маданият бошқармаси қошидаги халқ ижодиёти бўлим бошлиғи, 1998-йилдан М. Турғун-боева номидаги "Ўзбекрақс" бирлашмасининг "Хоразм рақс" вилоят бўлими бош балетмейстери. М.нинг рақслари шўх ва жўшқинлиги, ижро этилаётган рақс мазмунига алоҳида ёндашиши, енгил ва кескин ҳаракатлари, чиройли хироми билан ажралиб туради. "Оразибон", "Гала Лайлим", "Муҳаммаси баёз", "Лайла", "Гулдаста", "Зувоний", "Низонгул", "Лазги", "Чашми сиё" (афғонча), "Силсила" (тожикча), "Куш депти" (туркманча), "Канатари" (ҳиндча), "Покистон гўзали" (покистонча), "Шам ўйини" (арабча) сингари рақсларни ижро этган. "Орол фарёди" (3 бўлим), "Лазги афсонаси", "Сумалак сайли", "Оразибон" (3 бўлим), "Тошлар тилга кирганда", "Қайроқ янграганда", "Келин саломи", "Жазава рақси", "Алиқамбар", "Дар-панма" (3 бўлим), "Муҳаммаси уш-шоқ", "Хива санами" каби рақсларни, Мустақиллик, Наврўз байрамларида, Амир Темур, Авесто, Ал-Фарғоний, Бердақ юбилейларида ва бошқа тантаналарнинг барчасида Хоразм рақсларини саҳналаштирган. М. ҳақида "Жай-хун қизи" (1990), "Қадрият" (2002, 2 қисмли) филмлари ишланган. "Шуҳрат" медали билан тақдирланган (1997)[1]. <3 нафар фарзанднинг онаси,1000 ошиқ шогирдларнинг устози,кўплаб давлат унвонлар соҳиби. Ҳозирда Хоразм рақс Филармоняси бош белетместери.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил




3 та фарзанднинг онаси. Биринчи китоби “Офатижон лазги”1993-йил