Gavhar Rahimova
Гавҳар Артёмовна Петросян Раҳимова (1911-йил 7-ноябр, Марғилон – 2003-йил 18-феврал, Тошкент) – раққоса, балетмейстер. Ўзбекистон ССР халқ артисти (1965). Тамарахонимнинг синглиси. 1924—1927-йиллар Марғилондаги болалар уйида тарбияланган ва у ерда Уста Олим Комилов раҳбарлигидаги дуторчи қизлар тўгарагига қатнашиб, Тамарахонимдан рақс асосларини ўзлаштирган. Қўқон (1927—1928), Самарқанд (1928—1930, 1933—1937), Андижон (1930—1933), ўзбек ҳарбий театрларида актриса, раққоса ва балетмейстер. Моҳинбону („Фарҳод ва Ширин“), Холжон хола (Ф. Зафарий, „Ҳалима“), Зебо („Аршин мол олон“) каби образлар яратган. 1937—1939-йиллар Ўзбек Давлат мусиқали театрида яккахон раққоса. Ўзбек давлат филармониясида хотин-қиз дуторчилар ансамблида (1939—1940), Хоразм гармончилар ансамблида (1940—1941), Ўзбек давлат хотин-қизлар фронт ансамблида (1941—1945), Ўзбек давлат филармонияси ва эстрадасида (1945—1968) раққоса, балетмейстер, бадиий раҳбар. „Лазги“ ансамблини ташкил этган ва унга 1982-йилгача раҳбарлик қилган. 1983-йилдан ўзи қайта ташкил қилган Зебо Ғаниева номидаги консертфронт сайёр бригадасининг раҳбари бўлган. Раҳимова ижод этган „Уфори сохта“, „Бухороча“, „Уйғурча“, „Озарбайжонча“, „Андижон самоси“, „Усмония“, „Гул ўйин“ каби ва „Катта ўйин“ (Уста Олим Комилов билан ҳамкорликда), „Уфори сохта“, „Ўзбекистон қизлари“, „Жайхун мисоли лазги“, „Кўзим қароси“, „Лазги саломи“ сингари рақслари билан ўзбек рақси ривожига муносиб ҳисса қўшган. „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан мукофотланган (1999)[1].
| Гавҳар Раҳимова | |
|---|---|
| Таваллуди |
7-ноябр 1911-йил |
| Вафоти |
18-феврал 2003-йил (91 ёшда) Тошкент |
| Мукофотлари |
|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |