Гавҳар Хотун (форсча: گوهر خاتون‎‎, шунингдек, Говҳар, Гевҳер, Cевҳер, Жавҳар тарзида ҳам ёзилади), бошқа манбаларда Маҳди Ироқ („Ироқлик келин“) Салжуқийлар маликаси, Ғазнавийлар султони Масъуд ИИИ (ҳ. 1099–1115) билан турмуш қурган ва унинг иккинчи рафиқасига айланган.

Гавҳар Хотун
Ғазнавий султоннинг хотини
Давр 1080-йиллар — 1115
Туғилиши Исфаҳон, Салжуқийлар султонлиги
Вафоти Ғазнавийлар давлати
Турмуш ўртоғи Масъуд ИИИ
Фарзандлари
Тўлиқ номи
Гавҳар Хотун Маликшоҳ
Эра номи ва маълумотлар
Ислом олтин даври: 12-аср
Сулола Салжуқийлар
Отаси Маликшоҳ
Онаси Зубайда Хотун
Дини Ислом (Суннийлик)

Таржимаи ҳоли

Гавҳар Маликшоҳ ва унинг рафиқаси Зубайда Хотуннинг қизи бўлиб, Ироқда яшаган. 1073-йилда Масъуд ИИИ билан унаштирилиб, кейинчалик унга турмушга чиққан. Бундан аввал Мас’уд Маликшоҳнинг синглисига уйланган эди. Баъзи манбаларга кўра, Гавҳар Мас’уднинг ўғли Арслоншоҳнинг онаси бўлган[1]. Бошқа манбаларда эса ГАавҳар унинг ўгай онаси экани айтилган[2]. Арслоншоҳ ҳукмронлиги даврида Гавҳарга ёмон муносабатда бўлинган. Бу эса унинг укаси Санжарнинг Арслоншоҳ ҳудудларига бостириб киришига сабаб бўлган. Санжар Арслоншоҳни қатъий тарзда мағлуб этиб, унинг укаси Баҳрамшоҳни Ғазнавийлар тахтига ўтқазиб, шу билан бирга Салжуқийлар устуворлигини тан олдирган. Бу воқеадан сўнг Гавҳар ҳақида манбаларда бошқа маълумот учрамайди. Гавҳар Хотун ХИИ асрда вафот этган.

Манбалар

Адабиётлар