Gavhar Zokirova
Гавҳар Зокирова (1949-йил 10-сентябр, Тошкент, Ўзбекистон ССР) – Совет ва ўзбек театр - кино актрисаси. Дубляж устаси. Ботир Зокиров номидаги Миллий Эстрада Институти Профессори. Ўзбекистон халқ артисти(2016)[1]. Абдулла Авлонийнинг эвараси.
| Гавҳар Зокирова | |
|---|---|
| Таваллуди |
Зокирова Гавҳар Акмаловна 1949-йил 10-сентябр |
| Фуқаролиги | Ўзбек |
| Касби | Актриса |
| Филмлари |
|
| Жанр | Драма |
| Амплуа | Драма, Жиддий Комедия |
| Фаолият йиллари | 1971- ҳозирги вақтгача |
| Йўналиш | Драматик Театр Актёрлиги |
| Турмуш ўртоғи | Жамшид Зокиров |
| Болалари | Жавоҳир Зокиров Охиста Зокирова |
| Қариндошлари | Абдулла Авлоний |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Гавҳар Зокирова 1949-йилда Тошкент вилоятининг Тўйтепа туманида туғилган. Гавҳар Зокированинг отаси ҳарбийлик касбида фаолият юритган бўлса, онаси шу вақтнинг ўзидан инжинерлик соҳасида фаолият олиб борган. Гавҳар Зокирова оилада бир нафар ўғилдан кейинги қиз фарзанд ҳисобланади. Ўрта мактабни тугатгач,Тошкентдаги Политехника институтига ўқишга киради, лекин Гавҳар Зокированинг санъатга бўлган қизиқиши ўқишни Тошкент давлат театр ва рассомлик институтида давом эттиришга ундайди[2]. Бу Олийгоҳни 1971-йилда тугатган[3][4].
Гавҳар Зокирова 1971-йилдан ҳозиргача Ҳамза театри(Ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театри) актрисаси. Театр саҳнасида ижро этган биринчи роли "Парвоз" спектаклидаги Санам образидир. Театр саҳнасида 100дан ортиқ спектаклда етук образлар яратган.
Энг яхши роллари:
- Гулсанам (" Абу Райҳон Беруний"),
- Амалия („Қароқчилар“),
- Агафя („Уйланиш“),
- Лиза („Тирик Мурда“),
- Жамила, Гулбаҳор („Бой ила хизматчи“),
- Бианка, Дездемона („Отелло“),
- Аёл („Тақдир эшиги“),
- Гулнор („Қутлуғ қон“),
- Теадора (ъъФата Морганаъъ),
- Дилором("Олтин Девор"),
- Меҳри ("Келинлар Қўзғолони"),
- Кумуш (ъъАбдулла Қодирийнинг Ўткан Кунлариъъ),
- Бибихоним („Соҳибқирон Темур“),
- Фаришта („Шайтон ва фаришта“)
- Гулсара (ъъНажот Истабъъ),
- Лаура ("Армон"),
- Умида (ъъТанҳо Юлдузъъ)
- Заҳро ("Ўзгалар Дардиъъ) ва б.
Кинода Нигора („Тўйлар муборак“), Гули („Юлдузингни бер осмон!“); видеофилмларда Вазира („Олмос камар“), Ҳамшира („Абадият қонуни“), Гулираъно („Домла“), Насиба („Шайтанат“) каби образлар яратган.
Зокирова ъъБой ила Ҳизматчиъъ спектаклидаги Гулбаҳор образи учун Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти билан тақдирланган (1989)[5][6].
Ўзбекистон Миллий Энсиклопедиясига кўра, Гавҳар Зокирова драматик театр актёрлиги йўналиши бўйича Сора Эшонтўраева ва Яйра Абдуллаева дан кейинги барча даврлар ўзбек Театрининг энг яхши актрисаси деб э'тироф этилган[7].
Оила
Гавҳар Зокирова бўлажак турмуш ўртоғи маҳоратли актёр Жамшид Зокиров билан бирга санъат институтида бирга таҳсил олишган. 1971-йилда актёр Жамшид Зокиров билан оила қуришади. Бу жуфтликдан бир нафар ўғил: маҳоратли актёр ва режжисор Жавоҳир Зокиров ва саънацҳунос Оҳиста Зокирова дунёга келган. Аммо оиланинг бахтига 2012-йилда путур етди: Жамшид Зокиров узоқ вақт саратон билан курашдан сўнг 63 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Аждодлари
Гавҳар Зокированинг она томонидан бобоси Абдулла Авлонийдир.
Филмлар
| Йил | Номи | Рол |
|---|---|---|
| 1978 | "Тўйлар муборак" | Нигора |
| 1986 | "Олмос камар" | |
| 1986 | "Болалик бекатидаги поезд" | Дорихоначи |
| 1988 | "Тепалик" | |
| 1990 | "Тангалик болалар" | Театр актрисаси |
| 1991 | "Темир эркак" | Гавҳар |
| 1991 | "Жунгли қонуни бўйича" | Ҳамшира |
| 2004 | "Сарвиноз" | Офат опа |
| 2004 | "Севинч" | Дониёрнинг онаси |
| 2005 | "Сарвиноз 2: (Бахт учун миллион) | Офат опа |
| 2012-2014 | "А у нас во дворе…" | Мовлуданинг онаси |
| 2015 | "Меҳмонхона" | Мавжуда |
| 2017 | "Кулба" |
Бундан ташқари, Гавҳар Зокирова атоқли ёзувчи Тоҳир Малик қаламига мансуб „Шайтанат“ асари асосоида филм суратга олинганда турмуш ўртоғи Жамшид Зокиров билан жуфтлик ҳосил қилиб, рол ижро этишган.
Ютуқлар
- Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артисти 1988-йил
- Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР давлат мукофоти 1989-йил
- Ўзбекистон халқ артисти 2016-йил
- Буюк хизматлари учун ордени 2019-йил
- Фидокорона хизматлари учун ордени 2021-йил
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.ббc.cом/узбек/лотин/2013/10/131011_латин_талкинг_поинт_гавҳар_зокирова
- ↑ ҳттпс://www.кино-театр.ру/кино/аcтер/246516/
- ↑ ҳттпс://www.савол-жавоб.cом/ру/%Д1%81%Д0%Б5%Д0%БC%Д1%8C%Д1%8Ф-%Д1%84%Д0%БЕ%Д1%82%Д0%БЕ-%Д0%Б2-инстаграм-%Д0%БЕ-гавҳар-зокирова/[сайт ишламайди]
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-июн.
- ↑ ҳттпс://упл.уз/мисли/7727-неwс.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://даракчи.уз/оз/132696
- ↑ ҳттпс://уз.спутникнеwс.ру/20171231/Гавҳар-закирова-поздравила-всеҳ-с-праздником-7193392.ҳтмл
Ҳаволалар
- Ўзбекистон миллий академик драма театри[сайт ишламайди]
- 10-sentyabrda tugʻilganlar
- 1949-yilda tugʻilganlar
- Buyuk xizmatlari uchun ordeni sohiblari
- Oʻzbekiston SSRda xizmat koʻrsatgan artistlar
- Oʻzbekiston xalq artistlari
- Hamza nomidagi Oʻzbekiston Davlat mukofoti laureatlari
- Fidokorona xizmatlari uchun ordeni sohiblari
- Yashayotgan insonlar
- Oʻzbekistonlik aktrisalar
- Toshkent sanʼat instituti bitiruvchilari