Gavharoro begim
- Википедияда исми Гавҳар бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Гавҳароро бегим (форсча: گوہر آرا بیگم; „Гавҳарлар билан безатилган“ 1631-йил 17-июн – тах. 1706) Бобурийлар маликаси ва император Шоҳ Жаҳон ва унинг рафиқаси Мумтоз Маҳалнинг ўн тўртинчи ва кенжа фарзанди бўлган[1].
| Гавҳараро Бегим | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1631-йил 17-июн Бурҳонпур, Ҳиндистон |
| Вафоти |
1706-йил Деҳли, Ҳиндистон |
| Онаси | Мумтоз Маҳал |
| Отаси | Шоҳ Жаҳон |
| Дини | сунни ислом |
Унинг онаси 1631-йилда уни дунёга келтириш вақти вафот этди. Гавҳараро эса туғилишдан омон қолди ва яна умр кўриб, яшади. У ҳақида ва у отасининг тахти учун ворислик урушида қатнашганми ёки йўқми, кам маълумотгина етиб келган.
Ҳаёт
1631-йил 17-июнда, онаси Мумтоз Маҳал вафот этган куни туғилган Гавҳараро Бегим отаси ва акаси ҳукмронлиги даврида обрўси анча паст бўлгани кўринади[2]. Далиллар унинг тўртинчи акаси Мурод Бахшнинг меросхўрлик уруши даврида тахтга даъвогарлигини қўллаб-қувватлаган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Агар бу рост бўлса ҳам, бундай маълумотлар ҳақиқатга унча мос келмайди, чунки отаси ва синглиси Жаҳонародан фарқли ўлароқ, у кейинчалик тахтни эгаллаган ғолиб акаси Аврангзеб томонидан қамоққа ташланмаган[3].
Гавҳараро бегим отаси тахтдан кетгандан кейин оилавий сулоласи фарзандларининг никоҳларини ва тўй-тантаналарини ташкил қилишда иштирок этади. 1673-йилда унинг катта акаси Даранинг ўғли Сипиҳр Шикоҳ Аврангзебнинг қизи Зубдат-ун- Нисога уйланганида, Гавҳараро ва унинг амакиваччаси Ҳамидабону Бегим тўй маросимини ўтказганлар. У 1672-йилда Даранинг набираси Салимабону Бегим (Гавҳараро уни тарбияб вояга етказган) ва Аврангзебнинг тўртинчи ўғли шаҳзода Муҳаммад Акбар билан турмуш қуришда катта рол ўйнаган. У келиннинг онаси вазифасини бажарган. Тўй тантаналарини ўтказиш учун Деҳли дарвозасидан Бегим саройигача бўлган йўлнинг икки томонида (яъни ёритиш учун) ёғоч конструксиялар ўрнатилган"[2].
Вафоти
Гавҳараро Бегим 1706-йилда Шоҳжаҳонободда вафот этади. Ўша пайтда Деканда ҳокимлик қилаётган Аврангзеб унинг ўлимдан қаттиқ ҳайратда қолди. У доимий равишда „Шоҳ Жаҳоннинг барча болалари ичида у ва мен ёлғиз қолдик“, деб такрорлагани манбаларда келтирилган[2].
Шажараси
| 8. Жалолиддин Муҳаммад Акбар, Бобурийлар императори[6] | ||||||||||||||||
| 4. Нур-уд-дин Муҳаммад Жаҳонгир, Бобурийлар императори[5] | ||||||||||||||||
| 9. Марям-уз-Замоний[6] | ||||||||||||||||
| 2. Шаҳобиддин Муҳаммад Шоҳ Жаҳон И, Бобурийлар императори[4] | ||||||||||||||||
| 10. Удаи Сингҳ, Марвар рожаси[7] | ||||||||||||||||
| 5. Жагат Госаин[5] | ||||||||||||||||
| 11. Манранг Деви[7] | ||||||||||||||||
| 1. Гавҳараро Бегим | ||||||||||||||||
| 12. И’тимад-уд-Даулаҳ[9] | ||||||||||||||||
| 6. Абу'л-Ҳасан Асафхон[8] | ||||||||||||||||
| 13. Асмат Бегим[10] | ||||||||||||||||
| 3. Мумтоз Маҳал[4] | ||||||||||||||||
| 14. Ғиёс уд-дин ʻАли Асафхон[11] | ||||||||||||||||
| 7. Диванжи Бегим[8] | ||||||||||||||||
Яна қаранг
Гавҳараро Бегим – Ручир Гуптанинг „Тахт бекаси“ (2014) романидаги бош қаҳрамон.
Манбалар
- ↑ Тиллоцон, Гилес. Таж Маҳал. Профиле Боокс, 2010 — 31-бет. ИСБН 978-1-84765-247-8.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Саркер, Кобита. Шаҳ Жаҳан анд ҳис парадисе он эартҳ: тҳе сторй оф Шаҳ Жаҳан'с cреатионс ин Агра анд Шаҳжаҳанабад ин тҳе голден дайс оф тҳе Мугҳалс. К.П. Багчи & Cо., 2007 — 191-бет. ИСБН 978-81-7074-300-2.
- ↑ Wалдемар Ҳансен. Тҳе Пеаcоcк Тҳроне: Тҳе Драма оф Могул Индиа. Мотилал Банарсидасс Публ., 1986 — 394-бет. ИСБН 978-81-208-0225-4.
- ↑ 4,0 4,1 Саркер (2007, с. 187)
- ↑ 5,0 5,1 Меҳта, Жасwант Лал. Адванcед Студй ин тҳе Ҳисторй оф Медиэвал Индиа. Стерлинг Публишерс Пвт. Лтд, 1984 — 418-бет. ИСБН 978-81-207-1015-3.
- ↑ 6,0 6,1 Меҳта (1984, с. 374)
- ↑ 7,0 7,1 Бҳаргава, Вишешwар Саруп. Марwар анд тҳе Мугҳал Эмперорс (А. Д. 1526–1748). Мунширам Маноҳарлал, 1966 — 58-бет. ИСБН 9788121504003.
- ↑ 8,0 8,1 Тҳаcкерай, Франк W.; Финдлинг, Жоҳн Э.. Эвенц Тҳат Формед тҳе Модерн Wорлд: Фром тҳе Эуропеан Ренаиссанcе тҳроугҳ тҳе Wар он Террор [5 волумес]: Фром тҳе Эуропеан Ренаиссанcе тҳроугҳ тҳе Wар он Террор. АБC-CЛИО, 2012 — 254-бет. ИСБН 978-1-59884-902-8.
- ↑ Париҳар, Субҳаш. Соме Аспеcц оф Индо-Исламиc Арчитеcтуре. Абҳинав Публиcатионс, 1999 — 149-бет. ИСБН 978-81-7017-381-6.
- ↑ Шужауддин, Моҳаммад; Шужауддин, Разиа. Тҳе Лифе анд Тимес оф Ноор Жаҳан (эн). Cараван Боок Ҳоусе, 1967 — 1-бет.
- ↑ Аҳмад, Моин-уд-дин. Тҳе Таж анд Иц Энвиронменц: Wитҳ 8 Иллус. фром Пҳотос., 1 Мап, анд 4 Планс (эн). Р. Г. Бансал, 1924 — 101-бет.