Гавҳархон Хотун ёки Гавҳархон Султон[1][2][3] (усмонли туркча: گوھرخان خاتون‎‎; тах. 1446 – тах. 1514) – Усмонийлар маликаси, султон Меҳмед ИИ (ҳ. 1444–1446 ва 1451–1481) ва Гулбаҳор хотуннинг қизи. Султон Боязид ИИ нинг (ҳ. 1481–1512) туғишган опаси.

Гавҳархон Хотун
Туғилиши тах. 1446
Эдирне, Усмонийлар империяси
Вафоти 1514
Константинопол, Усмонийлар империяси
Дафн этилган жой
Гулбаҳор хотун мақбараси, Фотиҳ, Истанбул
Турмуш ўртоғи
Уғурлу Муҳаммад
(турм. 1474; ваф. 1477)

Ҳадим Синон пошо?
Фарзандлари Абу Наср Аҳмадхон
Уй Усмонийлар (туғилиши)
Оқ қўюнли (никоҳ орқали)
Отаси Меҳмед ИИ
Онаси Гулбаҳор хотун
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Гавҳархон султон Меҳмед ИИ ва унинг жорияси Гулбаҳор хотуннинг қизи бўлган. Султон Боязид ИИ унинг туғишган укаси эди[4][5].

Никоҳи

1474-йилда Гавҳархон Узун Ҳасан бошчилигидаги Оқ қўюнлилар ҳукмдорининг ўғли Уғурлу Муҳаммадга турмушга чиққан[6]. Уғурлу Муҳаммад отасига қарши исён кўтариб, Усмонийлар ҳузуридан паноҳ излаган[7]. Меҳмед ИИ уни илиқ кутиб олган ва қизи Гавҳархонга уйлантирган[8].

Султон Меҳмед ҳукмронлиги давридаги Усмоний маликалар, одатда, Усмонийлардан бўлмаганларга турмушга чиқмаган, ҳолбуки аввалроқ бундай ҳолатлар тез-тез учрар эди. Гавҳархоннинг Уғурлу Муҳаммад билан никоҳи ўша даврдаги ягона истисно бўлган. Уғурлу Муҳаммад ўз юртидан қувғинда бўлиб, Усмонийлар саройидан бошпана топгани боис Оқ Қўюнлилар шаҳзодасига Усмонийлар сулоласи хонадонининг гўё қўшимча аъзоси сифатида қаралиши мумкин эди[9].

Меҳмед ИИ янги куёвини чегара вилояти Сивасга жойлаштирган ва ўз вақтида унга мерос бўлган юртига бўлган даъвосини илгари суриши учун қурол-яроғ ҳамда аскар билан таъминлаб ёрдам беришини ваъда қилган[10]. Уғурлу Муҳаммад 1477-йилда отасига қарши уюштирган исёнида ҳалок бўлган[8][10].

Уларнинг никоҳидан Абу Наср Аҳмадхон туғилган. Отаси вафот этгани сабабли Меҳмед набирасини Истанбулга келтирган[8]. Аҳмад 1489-йилда тоғаси султон Боязид ИИ нинг қизи Айнишоҳ Султонга уйланган[11].

Шундан кейинги даврда Гавҳархон ҳақида маълумотлар учрамайди. Бироқ айрим манбаларга кўра, у Боязид ИИ даврида муҳим давлат арбоби бўлганҲадим Синон пошога (султоннинг опасига уйлангани айтилади) турмушга чиққан[12].

Эҳтимол, Ҳадим Синан пошо Гавҳархоннинг иккинчи эри бўлган ёки у Боязиднинг ўгай опаларидан бирига (Боязиднинг бошқа туғишган опалари бўлмаган кўринади) уйланган бўлиши мумкин. Манбаларда эса туғишган опа ёки ўгай опа эканлиги аниқ келтирилмаган[12].

Вафоти

Гавҳархон Султон тахминан 1514-йилда вафот этган ва Истанбулда жойлашган Фотиҳ масжидидаги онасининг мақбараси ёнига ёнига дафн этилган[13].

Манбалар

  1. ↑ Сüрейя, Меҳмед „Сиcилл-и Османи“. Интернет Арчиве.
  2. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 146.
  3. ↑ Пайдаş, Казıм „Тҳе Ақ-Қоюнлу Аҳмед Бег анд Ҳис Эффорц то Апплй Тҳе Оттоман Административе Сйстем Ин Тҳе Ақ-Қоюнлу Стате“. дергипарк.
  4. ↑ Улуçай 2011, с. 39, 42.
  5. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 178.
  6. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 179.
  7. ↑ Оттоман Wомен ин Публиc Спаcе. БРИЛЛ, Май 19, 2016 — 231-бет. ИСБН 978-9-004-31662-1. 
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 Тариҳ арастирмалари дергиси, Волумес 21-23. Анкара Üниверситеси Басıмеви, 2003 — 206-бет. 
  9. ↑ Леслиэ П. Пеирcе. Тҳе Империал Ҳарем: Wомен анд Совереигнтй ин тҳе Оттоман Эмпире. Охфорд Университй Пресс, 1993 — 303-4 н. 51-бет. ИСБН 978-0-195-08677-5. 
  10. ↑ 10,0 10,1 Wоодс, Жоҳн Э.. Тҳе Аққуюнлу: Cлан, Cонфедератион, Эмпире. Университй оф Утаҳ Пресс, 1999 — 122, 187-бет. ИСБН 978-0-874-80565-9. 
  11. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 193.
  12. ↑ 12,0 12,1 Ҳаммер-Пургсталл, 1836, п. 339.
  13. ↑ Улуçай 2011, с. 42.

Адабиётлар

  • Улуçай, Мустафа Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Анкара, Öтüкен, 2011. 
  • Сакаоğлу, Неcдет. Бу мüлкüн кадıн султанларı: Вâлиде султанлар, ҳâтунлар, ҳасекилер, кадıнефендилер, султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-9-753-29623-6.