Қадимги Римда яшаб ижод этган Рим юристларидан бири. Гай зодагонларнинг сиёсий нуфузини заифлаштирувчи қонунлар чиқартирган . Хусусан, халқ мажлисида магистратларни яширин овоз бн сайлаш тўғрисида қонун жорий қилинган . Бундан ташқари, халқ мажлиси бирор кишини халқ трибуни вазифаси қаторига икки йил ва ундан кўпроққа қайта сайланиши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарган. Гай Ўз акасининг аграр ислоҳотларини амалга ошириш бн бирга ерсиз фуқароларни ер бн таъминлаш мақсадида мил . авв . 123-122 йилларда провинцияларда Рим фуқароларининг колонияларини тузиш ва камбағалларга давлат омборларидан жуда арзон баҳо бн дон сотиш тўғрисида қонунлар чиқартирган . Гай ҳарбий ислоҳотлар ҳам ўтказган . Рим фуқаролари учун мажбурий бўлган ҳарбий юришлар сони чекланган , 46 ёшга тўлган фуқаролар учун ҳарбий мажбурият бекор қилинган, аскарлар давлатдан маош ва қурол — яроғ оладиган бўлганлар, халқ мажлисида ўлимга маҳкум этиш хақидаги хукмдан шикоят қилишлари мумкин бўлган .[1]

Манбалар

  1. ↑ О'збекистон Юридик энсиклопедияси.