Гае Адегбалола (қизлик фамилияси Тодд, 1944-йил 21-март[1], Фредериcксбург, Виржиния штати,АҚШ) – америкалик блюз қўшиқчиси ва гитарачи, ўқитувчи, ЛГБТ фаоли ҳамда лесбиян.

Гае Адегбалола
Таваллуди 1944-йил 24-март (1944-03-24) (82 ёш)
Жанрлар блюз, кантри
Касби қўшиқчи, гитарачи
Фаолият йиллари 1984-йилдан
Лейбллар Аллигатор Реcордс
Гуруҳлари Саффире – Тҳе Уппитй Блуэс Wомен
Фуқаролиги AQSH bayrogʻi АҚСҲ

Ҳаёти

1944-йил 21-мартда Виржиния штатининг Фредериcксбург шаҳрида жаз мусиқачилари оиласида туғилган[1][2]. Гае Бостон университетини биолог мутахасислиги бўйича тамомлаган, Рокфеллер университетида биокимё соҳасида[3] ва Гарлем касалхонасида бактериолог сифатида ишлаган.

1960-йилларда Гае фуқаролик ҳуқуқлари учун бўлган ҳаракатларда фаол иштирок этади, айниқса Ню-Ёркдаги „Блаcк Поwер Мовемент“ ва Гарлем ўзини ўзи ҳимоя қилиш қўмитасида жонбозлик кўрсатган. Ҳаётининг шу даврида Гае турмушга чиқиб, ўғил фарзанд кўрган. 1970-йилда Гае турмушидан ажрашгандан сўнг Фредериcксбургга қайтиб келади ва у ерда театрда ўйнашни давом эттиради ҳамда мактабда биология ва кимё фанларидан дарс бера бошлайди. Гае 1982-йилда Виржиния штатининг йил ўқитувчиси деб эътироф этилган[4].

70-йилларнинг ўрталарида Гае Адегбалола Энн Ребсон билан учраша бошлади ва Ребсон қўшиқчига гитара чалишни ўргата бошлайди[5]. 1984-йилда Энн билан бирга улар дуэт ташкил қилади. Тўрт йил ўтгач, уларга контрабасчи аёл қўшилгандан сўнг, бу дуэт „Саффире – Тҳе Уппитй Блуэс Wомен“ номини олади.

Баъзи танқидчилар бу жамоани ҳозирги кунда анъанавий акустик блюз ижро этувчи аёллар гуруҳлари орасидаги энг яхшиси деб ҳисоблайдилар.

1990-йилда гуруҳнинг „Миддле Агед Блуэс Боогиэ“ қўшиғи Уилям Хенди (WC Ҳандй Аwардс, Блуэс Мусиc Аwардс) нуфузли блюз маросимида „Йилнинг энг яхши қўшиғи“ номинациясидаги энг яхши қўшиқлардан бири бўлди. 90-йиллар давомида Гае миллий жамоат радиосида блюз ҳақидаги дастурларни олиб борган. Гае саратон касаллигига чалинган ва касалликдан даволанмоқда[6]. 1999-йилда „Биттер Сwеэт Блуэс“ номли биринчи якка албоми чиққан.

Гае 1991-йилда ўзининг умр йўлдоши Сузанне Моэ билан танишган[7]. 2000-йилда Гея Адегбалола „Тҳе Адвоcате“ журналида ўзининг жинсий мойиллигини ошкор этди[8].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Гае Адегбалола[сайт ишламайди], Алл Медиа Гуиде (2007); ретриэвед Аугуст 2, 2008.
  2. ↑ Жоҳнсон, Виргиниа. Африcан Америcан Ҳисторй ин тҳе Раппаҳанноcк Регион (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-05-13 санасида архивланган), ҲисторйПоинт.орг. Ретриэвед Аугуст 2, 2008.
  3. ↑ Миллер, Дан. "Нотҳинг бут тҳе блуэс"[сайт ишламайди], Wашингтон Бладе, Май 28, 2004. Ретриэвед Аугуст 1, 2008.
  4. ↑ 1982 Стате Теачерс оф тҳе Еар (Wайбаcк Мачине сайтида Марч 13, 2009, санасида архивланган), Cоунcил оф Чиэф Стате Счоол Оффиcерс. Жуне 26, 2008. Ретриэвед Аугуст 2, 2008.
  5. ↑ Адегбалола, Гае; Фае, Андра; Рабсон, Анн. Cонан, Неал, "Саффире, Уппитй Блуэс Wомен", НПР: Талк оф тҳе Натион, Април 27, 2006. Ретриэвед Аугуст 1, 2008.
  6. ↑ „АН УППИТЙ АТТИТУДЕ АБОУТ CАНCЕР“ (эн). Фредериcксбург.cом (2009-йил 8-май). Қаралди: 2020-йил 19-июн.
  7. ↑ Миллер, Дан. "Нотҳинг бут тҳе блуэс"[сайт ишламайди], Wашингтон Бладе, Май 28, 2004. Ретриэвед Аугуст 1, 2008.
  8. ↑ Леҳоcзкй, Этелка. "Гае Ол' Тиме - блуэс сингерс Гае Адегбалола"[сайт ишламайди], Тҳе Адвоcате, Фебруарй 15, 2000. Ретриэвед Аугуст 1, 2008.