Гайк Аветисович Габриэлянс – Совет иқтисодий, давлат ва сиёсий арбоби.

Гайк Аветисович Габриэлянс
 Ўзбекистон Компартияси Фарғона вилоят қўмитаси биринчи котиби
Мансаб даври
1962 – 1965
Ўтмишдоши Турсун Қамбаров
Вориси Фаҳриддин Шамсиддинов
 Ўзбекистон Компартияси Паяриқ туман қўмитаси биринчи котиби
Мансаб даври
1942 – 1943
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 18-август 1910-йил
Ченанаб қ., Нахичеван уезди, Ериван губернаторлиги, Россия империяси
Вафоти 23-феврал 1986-йил(1986-02-23)
(75 ёшда)
Тошкент, ЎзССР, СССР
Сиёсий партияси КПСС
Мукофотлари Xalqlar doʻstligi ordeni
Дафн этилган жойи Боткин қабристони

Биографияси

1910-йилда Нахичеван вилоятида туғилган. 1939-йилдан КПСС аъзоси.

1929-йилдан иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ишларнинг фаол иштирокчи. 1929–1986-йилларда Андижон туман колхоз уюшмаси агрономи, Ўзбекистон ССРда совет ва партия ишларига раҳбарлик қилган, Ўзбекистон Компартияси МК котиби, Ўзбекистон КП Фарғона вилоят комитети 1-котиби. Ўзбекистон ССР Вазирлар Совети Раисининг ўринбосари, Ленин номидаги Бутунроссия қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Ўрта Осиё бўлими раисининг 1-ўринбосари.

6-чақириқ СССР Олий Совети, 3-9-чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Совети депутати этиб сайланган.

1986-йилда Тошкентда вафот этган.

Ҳаволалар