Газ-дизел, газ-суюқликли двигател — дизелсимон газ двигатели. Унда газ-ҳаво аралашмаси двигател силиндрида юз берадиган сиқиш жараёни охирида силиндрга пуркаладиган озгина суюқ ёнилғидан алангаланади. Асосан газ ҳайдаш қурилмаларида қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил