Gaz karotaji
Газ каротажи — нефт ва газ конларини топиш усули. Г. к. бурғилашда ишлатиладиган гилли қоришма, баъзан кернда газеимон ва енгил суюқ углеводородлар миқдори ва таркибини мунтазам аниқлаб бориш йўли билан бажарилади. Керн олиб бурғилашда Г.к. кернда бажарилиши ҳам мумкин. Г. к. саноатда 1940-йиллар аввалидан тадбиқ этила бошлади. Нефт ва газли қатламлар орқали қудуқ ковланаётганда углеводородлар бурғилаш қоришмасига аралашиб у билан бирга ер юзасига чиқади. Бурғилаш қоришмасидан ажратиб олинган газ ўрганилади. Олинган маълумотлар асосида диаграмма тузилади. Диаграмма бурғи қудуғи кесмасини бошланишидан охиригача бўлган оралиғидаги углеводороднинг таркиби ва миқсори ўзгаришини яққол кўрсатади. Диаграмма ёрдамида нефт ёки газли қатламнинг жойлашган чуқурлиги аниқланади.
Г. к. да махсус автомашиналарга ўрнатилган ст-яларда турли асбоблар ёрдамида бурғи қудуғининг чуқурлиги ковланиш тезлиги, бурғилаш қоришмасининг сиркуляцияси, қудуқда нефт бор-йўқлиги ва у қандай чуқурликда жойлашганлиги кузатилади. Бурғи қудуғининг ковланиш тезлиги ва чуқурлигини ҳисобга олган ҳолда маълумотларга ўзгартишлар киритиб борилади. Булар нефт ва газ уюмларининг жойлашган чуқурлигини аниқ белгилашга имкон беради. Г. к. шунингдек қудуқ ковлаш тўхтатилгандан кейин ҳам давом эттирилади. Бурғилаш қоришмасининг нефт ва газ уюмлари бор жойлардаги қисми углеводородларга бойийди. Кейин бурғилаш қоришмасининг одатдаги сиркуляцияси бошланади (бурғилаш пайтидек) ва Г.к. бажарилади. Натижада суюқликнинг углеводородларга бойиган интервали аниқланади. Бурғи қудуғининг чуқурлиги ва бурғилаш қоришма сиркуляциясини ҳисобга олувчи тузатишлар киритилиб қудуқ кесмаси бўйича нефт газ уюмларининг жойлашган ўрни аниқпанади. Кўмирли қатламларнинг газлилигини ўрганишда Г. к. кам қўлланади ва асосан ёнувчи масса бирлигида метаннинг миқдорини аниқлашда фойдаланилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |