Gaz kompressorli stansiya
Газ компрессорли стансия — табиий газни қазиб олиш, узатиш ва сақпашда газнинг босимини кўтариб берадиган қурилма. Вазифасига қараб, магистрал газ қувурларидаги бош (асосий) стансия, магистрал газ қувурларидаги стансия, ер ости газ омборларидаги оралиқ стансия ва газни ер қатламларига қайта ҳайдайдиган стансияга бўлинади. Бош Г. к. с. газ конидан келаётган газ босимини кўтариб беради, оралиқ (йўлдаги) Г. к. с. газ қувурида босими камайган газ босимини кўтариб беради, ер ости газ омборларидаги Г. к. с. истеъмолчига берилаётган газ босимини меъёрлаштириб туради, газни ер қатламларига қайта ҳайдайдиган Г. к. с. газни қазиб олиш пайтида газ босимини зарур даражада тутиб туради. Г. к. с.нинг асосий жиҳози компрессор қурилмаларидан иборат. Г. к. с. диспетчерлик пунктидан, тўлиқ автоматлаштирилган Г. к. с. марказий диспетчерлик пунктидан туриб бошқарилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |