Gaz konlari
Газ конлари — Ер пўстининг маълум бир қисмидаги аниқ тектоник структурада жойлашган табиий газ уюмлари. Табиий газлар алоҳида газ кони ҳолида ёки нефт билан бирга (нефт-газ конлари) учрайди. Г. к. кўп табақали ва бир табақали конларга бўлинади. Кўп табақали Г.к. кесмасида бир майдонда турли чуқурликда устма-уст жойлашган бир қанча газ уюмлари бўлади. Г. к. кесмасининг турли масофаларида ҳар хил газ уюмлари учрайди. Г. к. фазовий умумийлашган газ йиғилиш зоналарида гуруҳланган ва газли ёки газ-нефтли платформа (қуббасимон дўнглик, платформа ички чўкмалари ва б.), геосинклинал (тоғлараро водийлар, ўрталиқ массив-лари), ўтиш (тоғ этаги ботиғи) тур-ларига бўлинади. Кўп табақали Г. к. газ алоҳида-алоҳида бурғи қудуқларидан ёки ҳамма табақани кесиб ўтган битта бурғи қудуғидан чиқарилади. Г. к. газлаЎзбешстои газ ҳавзаларн газ конденсатларининг таркибн ва баъзи хоссалари таркибида углеводороддан ташқари карбонат ангидриди (СО2), азот (Н), водород сулфиди (Ҳ2С), нодир газлардан гелий, аргон ҳам бўлади. Г. к. соф (ёки қуруқ газ) ва ёғли Г. к. га бўлинади. Соф. Г. к. газлари метан (94—99%) ва оз миқдорда этандан иборат. Мойли Г. к.да метан ва этандан ташқари маълум миқдорда пропан (С3Н8), бутан, изобутан (С4Н|0) ва пентан (С5Н12) учраши мумкин.
ХХ аср охиригача юздан ортиқ мамлакатда қарийб 16000 нефт ва газ кони топилган. Булардан 400 га яқини сув остида. Улар океан қирғоғига яқин ерларда бир неча юз метрдан 3,5 км гача чуқурлиқдаги ётқизиқларда жойлашган. Каспий денгизида, Калифорния ва Аляска қирғокларида, Форс, Мексика (Голф-Коста қисмида) қўлтиқларида газ ва нефт конлари палеозой, мезозой ва кайнозой эраларининг ғовак ва дарз кетган жинсларида жойлашган. Энг катта конлардан Уренгой, Заполярное, Газли, Медвеже конлари маълум. Ўзбекистонда олинаётган газнинг бир қисми қўшни давлатларга экспорт қилинади. Ўзбекистонда 100 дан ортиқ нефт ва газ конлари мезозой ва кайнозой эралари жинсларидан топилган. Улардан 45 таси газконденсат ва газ-нефтли конлар бўлиб, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган. Бухоро-Хива нефт-газ минтақасида 17 йирик газ кони бор (Учқир, Денгизкўл, Ўртабулоқ, Кўкдумалоқ, Зеварди ва б.). Фарғона водийси ва Сурхондарё вилоятида газ конлари юра, бўр, палеоген ётқизиқларида, Қашқадарё, Бухоро вилоятларида юра ва бўр, Қорақалпоғистон Республикасида эса фақат юра ётқизиқларида аникланган. Газ ва нефт уюмлари тўпланган ётқизиқларнинг умумий қалинлиги бир неча 100 м дан 10–12 км гача. Ўзбекистонда аникланган газнинг умумий захираси 5429 млрд. м3, разведка қилингани эса 489 млрд.м3. Газли ва Шўртан газ конлари ноёб конлардир. Ҳисор тоғларининг жан.-ғарбида (Одамтош, Гумбулоқ), Сурхондарёда (Гажак), Устюртда (Шахпахти) катта газ конлари бор. ОПЕК (нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти) мамлакатларида жаҳондаги газ захирасининг 40% мавжуд. Шунинг 28% Форс кўрфазида. Дунёда олинадиган газнинг 10—11% ОПЕК мамлакатларига тўғри келади. Жаҳондаги газнинг 1996 йилдаги ҳисобланган захираси 140-103 млрд. м3, олинган газнинг миқдори 2310 млрд. м3 га тенг. 1990-йилларда дунё миқёсида 22 та супергигант газ кони бўлган, шундан 11 таси Россия Федерацияси (Ғарбий Сибир)да жойлашган. Франсияда (Лак), Жа-зоирда (Хесси-Р’Мел), Аляскада (Прудхобей), Қозоғистонда (Қорачиғаноқ, Жерибой, Узен), Туркманистон-да (Шотлик, Гугуртли, "Юбилей") йи-рик газ конлари бор. Ўзбекистонда 1997 йилда 51,2 млрд.м3 газ чиқарилган, би-нобарин Республика газ чиқариш бўйи-ча 6—7 ўринни эгаллаган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |