Газ пайванд, газ билан пайвандлаш — металларни газ алангасида суюқланиш температурасигача қиздириб бириктириш. Ёнилғи сифатида ацетилен, метан, пропан, б. ишлатилади. Г.п.да эрийдиган чок сими қўлланади. Юпқа пўлат деталлар, чўян буюмлар, рангли металлар ва қотишмалардан иборат бирикмаларни пайвандлашда кенг қўлланади. Қувурлар, темир йўл релелари ва б. чокларини пайвандлашда газ-пресслаш усулидан фойдаланилади. Бунда чоклар пайвандлаш горелкалари билан 1—2 мин. қиздирилади, шундан сўнг қувур (ёки релс) нинг уланадиган жойлари гидравлик қурилма билан сиқилади. Шунда қувур (ёки релс) учлари бир-бири билан мустаҳкам бирикиб қолади

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил