Gaz quvuri
Газ қувури, газ узаткич (газопровод) — ёнувчи газларни қазиб олинган ёки ишлаб чиқарилган жойидан истеъмол қилинадиган жойигача узатиш (етказиб бериш) учун мўлжалланган иншоотлар (қувурлар, таянчлар, йўлакай бинолар) мажмуи. Биринчи марта Г. қ.дан мил од бошларида Хитойда фойдаланилган. Бунда табиий газ бамбукдан ясалган қувурларда узатилган. ХВИИИ аср охирида Европада газ чўян, ХИХ—ХХ асрларда эса пулат қувурларда узатилган. Ҳозир газ қувурлари ер остидан, ер устидан (таянчлар устидан) утказилиши мумкин. Г. қ. магистрал (газ узоқ жойларга, мае, бошқа шаҳар ёки мамлакатларга етказиб бериладиган), маҳаллий (газ бирон бир ҳудуд доирасида етказиб бериладиган) ва шаҳар (газ муайян бир шаҳар доирасида етказиб бериладиган) хилларга булинади. Қувурларни коррозиядан сақлаш учун изоляциялаш, катод ва протекторли ҳимоя усулларидан фойдаланилади. Г. қ. 5,5—10,0 МН/м2 гача босимга чидайдиган қилиб қурилади. Г. қ. диаметри ҳар хил (720 дан 1420 мм гача) бўлади. Г. қ.даги газ босимини газ-компрессор стяси меъёрга солиб туради. Г. қ.нинг охирги пунктларида газ тақсимлаш ст-ялари курилади. Бу пунктлардан газ истеъмолчиларга тарқатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |