Газлардаги электр зарядсизланиши газнинг ионланиши туфайли газ муҳитидан электр токи о'тганда содир бо'лади. Бир неча омилларга қараб, ток ко'зга ко'ринадиган ёруг'ликни чиқариши мумкин. Газлардаги электр разрядларининг хоссалари ёруг'лик манбаларини лойиҳалаш ва юқори кучланишли электр жиҳозларини лойиҳалаш билан бог'лиқ ҳолда о'рганилади.

Газларда электр токи Барча газлар нормал шароитда яхши изолятор бўлади. Бунинг сабаби уларда эркин ҳаракатланувчи электр зарядларининг йўқлигидир. Бироқ бирор сабабга кўра, газда эркин зарядлар пайдо бўлса, у ўтказгич бўлиб қолади. Газ орқали электр токи ўтиш ҳодисаси газ разряди деб аталади. Одатдаги шароитларда газлар нейтрал атом ва молекулалардан иборат бўлади. Иситиш ёки нурланиш та’сири натижасида бир қисм атомлар ионлашади — нейтрал атомлар мусбат ион ва электронга ажралади. Бу жараён ионлашиш деб, ионлашишни юзага келтирувчи ташқи та’сир эса ионлагич деб аталади.

Газларда разрят ҳодисаларни кузатиш учун қуйидаги тажрибаларни о”тказамиз ( 1 расм ).Мусбат ва манфий зарядланган А ва К пластинкалар орасидаги газ И ионлагич та’сирида бўлсин. Бу икки пластинка орасидаги кучланиш П потенсиометр ёрдамида бошқарилиб, улар орасида кучли майдон ҳосил қилинади. Газларнинг ионланишида ҳосил бўлувчи ток жуда кичик бўлганлигидан, занжирга сезгир Г галванометр уланган. Кучланиш жуда кичик бўлганда галванометр деярли кўрсатмайди. Демак, ток кучи нолга тенг. Кучланиш ортиши билан ток ма’лум қийматгача чизиқли боғланишда ортиб боради.

Ионлагичлар та’сирида газлар осон ионлашади. Бунда ба’зи молекулалар шунчалик тез ҳаракатланадики, ҳатто улар бошқа молекулалар билан тўқнашиш натижасида ионларга ажралади. Òэмпература қанчалик юқори бўлса, ионлар шунча кўп ҳосил бўлади. Ионлашиш натижасида атомдан ажралиб чиққан электрон бирор муддат эркин қолади ёки дарҳол газнинг нейтрал молекулаларидан бири билан бирлашиб, бу молекулани манфий ионга айлантиради. Бинобарин, ионлашган газда мусбат ва манфий ионлар ҳамда электронлар бўлади

Шундай қилиб, газларда металларда бўладиган электрон ўтказувчанлик билан электролитларда бўладиган ионли ўтказувчанлик бирга қўшилади

Демак, газлар электрон-ионли ўтказувчанликка эга. Молекула ёки атомдан битта электронни ажратиб чиқариш учун ионлагич ма’лум иш бажариши керак, бу иш ионлашиш иши деб аталади. Кўпчилик газлар учун унинг қиймати 5 дан 25 эВ гача етади.

Газда ионлашиш билан бирга ионларнинг рекомбинасия жараёни ҳам боради. Натижада ионларнинг ма’лум консентрасияси билан характерланувчи мувозанат ҳолат қарор топади, ионларнинг бундай консентрасияси ионлагичнинг қувватига боғлиқ бўлади. (Ионлагичнинг қуввати шу ионлагичнинг газнинг бирлик ҳажмида вақт бирлиги давомида ҳосил қилган ионлар жуфти билан характерланади.)

Икки электрод орасидаги ко'чки эффекти. Дастлабки ионланиш ҳодисаси битта электронни чиқаради ва ҳар бир кейинги то'қнашув яна бир электронни чиқаради, шунинг учун ҳар бир то'қнашувдан иккита электрон пайдо бо'лади: ионлаштирувчи электрон ва озод қилинган электрон.
Газ босимини ошириш орқали аргонда порлашдан ёй оқимига о'тиш.

Манбалар