Газ рули — самолётлар, ракеталар, космик кемалар ва б. учиш аппаратларини бошқариш учун мўлжалланган қурилма. Парвознинг ҳаво рули унча самара бермайдиган қисмида (кўтарилиш ва пасайишда, учишнинг дастлабки участкаларида, ҳавосиз бўшлиқларда) қўлланади. Тузилиши жуда оддий (газ оқимининг тортиш йўналишини ўзгартирадиган пластина) ҳамда мураккаб (шаклдор соплоли аппарат) бўлиши мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил