Gaz sanoati
Газ саноати — ер бағридан табиий газ чиқариш, қаттиқ ва суюқ ёқилғилардан сунъий газ олиш, аҳоли ва саноат таъминоти учун қувурлардан газ юбориш ҳамда газдан кимёвий маҳсулотлар олиш саноати. Газнинг асосий тури ер багрининг 200–7000 м чуқурликдаги ғовак жинсларида бўладиган ёнувчи табиий газдир. Унинг таркиби метан (СН4)дан иборат. 1 м3 табиий газ 8000—8500 ккал иссиқлик беради. Нефт таркибидан ажралган газлар ҳам бўлади, улар нефт конларидан нефт билан бирга чиқади. Бундай газлардан 10000 ккал/м3 гача иссиқлик ажралади. Сунъий газлар қаттиқ ва суюқ ёқилғини термик йўл билан қайта ишлаш ҳамда кўмирни ер остида газга айлантириш натижасида ҳосил қилинади. Генератор гази, кокс гази кабилар сунъий газлар ҳисобланади. Генератор газининг 1 м3 1000—1050 ккал иссиқлик беради. Газ ёқилғиси истеъмолчиларга магистрал газ қувурлари, газни маълум босимда узатадиган мураккаб компрессор ст-ялари ва ер ости газ омборлари воситасида етказилади.
Г. с. дастлаб ХВИИИ асрнинг охири — ХИХ аср бошларида Буюк Британия, Франсия, Белгия каби давлатларда тошкўмирдан олинган газдан шаҳарни ёритиш мақсадида фойдаланиш йўлга қўйилгандан бошлаб шакллана бошлади. Кейинчалик ХИХ асрнинг 2-ярмида кумирдан газ олувчи қурилма — газ генератори яратилди. Бундан ташқари ХХ асрнинг 20-йилларигача нефт газларидан ҳам фойдаланиб келинди. Лекин бу давргача ҳали табиий газ захиралари аниқланмаган, улардан фойдаланилмас эди.
Табиий газ захиралари топилгач, унинг афзалликлари (бошқа ёқилғи турларига нисбатан табиий газни қазиб олиш осонлиги ва арзонлиги, технологик жараёнларни автоматлаштиришнинг қулайлиги, меҳнат шароитини енгиллатиши ва б.) Г. с.нинг тез суръатлар билан тараққий этишига олиб келди. Шунинг учун газ конларини топиш ва уларни ишга тушириш ишларига катта аҳамият берилди.
Дунёдаги газнинг геологик захираси 150—170 триллион м3 га етади. Аммо унинг минтақалар бўйлаб тақсимланиши турлича бўлганлиги боис Г. с.нинг дунё мамлакатлардаги ривожи ҳам турличадир.
Ўзбекистонда табиий (нефт билан чиқадиган) газ 1932-йилдан олина бошлади, лекин у вақтда чиқарилган табиий газнинг миқдори жуда ҳам оз эди (йилига 0,7—3 млн. м3). Республикада 50-йиллар охиригача газнинг яхши ўрганилган захираси 24 млн. м3 ни ташкил этган бўлса, 60-йилларга келиб қатор газ конларининг очилиши ва ишга туширилиши билан бу соҳада туб бурилиш ясалди. 1962-йилга келиб Газли газ-нефт конинкнг очилиши билан Ўзбекистонда улкан магистрал газ қувурлари яратишга асос солинди (Жарқоқ— Бухоро— Самарқанд— Тошкент газопроводи; 1960, Бухоро — Урал газопроводи, 1963; Бухоро—Тошкент—Бишкек— Ол-маота газопроводи, 1965; Ўрта Осиё— Марказ газопроводи, 1967). 1968-йилга келиб Ўзбекистон конларидан газ тарқатадиган қувурлар уз. (Ўрта Осиё — Марказ газопроводини ҳисобга олма-ганда) 8500 км га етди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Г. с.ни ривожлантириш соҳасида ҳам ислоҳотлар ўтказила бошлади. Нефт ва газ саноати ҳамда улар билан боғлиқ барча корхона, ташкилот, муассасалар ягона бошқарувга бирлаштирилиб, "Ўзбек-нефтгаз" миллий корпорациям ташкил этилди. Мамлакатнинг ёқилғи мустақиллигига эришиш ва экспорт салоҳиятини ошириш йўлида корпорация томонидан бир қанча лойиҳа ишлари ре-жалаштирилди.
Ҳоз. вақтда Устюрт, Бухоро — Хива, жан.-ғарбий Ҳисор, Фарғона, Сурхондарё каби нефт ва газга бой ҳудудларда 175 та нефт ва газ конлари очилган. Газ қазиб олиш эса 2000-йилда 1990-йилдагига нисбатан 1,37 баробар ошди. Шўртан газ конидаги ҳозирги мавжуд имкониятлардан фойдаланиб суткасига бир неча ўн т гача суюқ газ ва йилига бир неча минг т юқори сифатли олтингугурт олиш мумкин. Г. с. тармоғидаги магистрал газопроводлар тизимини кенгайтириш, янги ер ости газ омборларини яратиш, шунингдек мавжудларини техник жиҳозлаш, қайта таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмокда. Мае, Газли — Нукус, Пахтакор — Янгиер — Тошкент газ йўллари қурилиши ниҳоясига етказилди. Бу тармоқ Қорақалпоғистон ва Хоразмни республиканинг ўз гази билан таъминлаш имкониятини берди (бунгача мазкур ҳудуд Туркманистондан газ олган). Ҳоз. мавжуд газ саноати корхоналари йилига 47 млрд. м3 газни қайта ишлаш ва 350—400 минг т олтингугурт ажратиб олиш имкониятига эга. (яна қ. Газ омбори). 1999-йилда республика Г.с.да 55,6 млрд. м3 газ, шу жумладан 24,1 млн.м3 сиқилган газ ишлаб чиқарилди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |