Газ тақсимлаш (ички ёнув двигателларида) — ички ёнув двигатели киритиш ва чиқариш органларининг даврий ҳаракати (очилиб-ёпилиши) натижасида юз берадиган жараён. У двигател силиндрининг янги заряд билан тўлишини (сўриш, кириш) ва иш бажариб бўлган газнинг силиндрдан чиқиб кетишини (чиқариш, чиқиш) таъминлайди. Двигателнинг тури ва тузилишига қараб, газ тақсимлаш клапан (қопқоқ)ли, шайбали, золотникли (клапансиз), тирқишли ва аралаш бўлиши мумкин. Кема ва тепловоз ички ёнув двигателлари (дизеллар)даги Газ тақсимлаш тизимида қўшимча кулачоклар ва реверсив қурилмалар бўлади. Булар двигател тирсакли валининг айланиш йўналишини ўзгартиришга имкон беради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил