Gaz termometr
Газ термометр – температурани ўлчаш асбоби. Иши идеал газ босими р ёки ҳажми Внинг температурага боғлиқлигига асосланган: пВ=РТ (Р – газ доимийси). Температура шкалаларини тузиш температурани Газ термометр воситасида ўлчашга асосланган. Газ термометрдан Халқаро амалий температура шкаласининг репер (таянч) нуқталарини аниқлашда бирламчи температура асбоби сифатида фойдаланилади. Одатда доимий ҳажмли Газ термометрдан фойдаланилади; унда температуранинг ўзгариши газ босимининг ўзгаришига мутаносиб юз беради. Газ термометр воситасида температура 2 дан 1300 К гача оралиқда ўлчанади. Бунда эришиш мумкин бўлган аниқлик 3-10-3-2-10-з Кни ташкил қилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |