Газ турбинали двигател (ГТД) — ёқилғи ёнганда ажраладиган қизиган газда ишловчи иссиқлик двигатели. Асосан, газ турбшшеи, компрессор, газ генератори, ёниш камераси ва ҳаво иситкичдан иборат. Г. т. д.ни яратиш гоясини биринчи марта 1791-йилда инглиз ихтирочиси Ж. Барбер таклиф қилган. Биринчи Г. т. д.нинг лойиҳасини рус муҳандиси П. Д. Кузминский 1892-йилда таклиф қилиб, 1900-йилда қурган. Бошқа ихтирочилар уни такомиллаштирган. Г. т. д.ларнинг қуввати 100 МВт дан юқори. Газнинг потенсиал энергияси турбина куракларида кинетик энергияга, сўнфа қисман механик энергияга (ишга) айланади. Г. т. д.нинг ёниш босими ўзгармас ва ёниш ҳажми ўзгармас хиллари бўлади. Ёниш босими ўзгармас Г. т. д.да ёқилғи узлуксиз ёнади, ёниш ҳажми ўзгармасида даврий ёнади. Биринчи Г. т. д. кўп тарқалган. Унда компрессорда қисилган атмосфера ҳавоси ёниш камерасига келади ва унга ёнилғи берилади; ёнилғи аралашмаси ёниб, ҳавони қиздиради, сўнгра газ турбинасида газсимон ёниш маҳсулотларининг энергияси механик ишга айланади; бу ишнинг кўп қисми компрессорда ҳавони қисиш учун сарф бўлади, қолган қисми ҳаракатлантириш агрегатига узатилади. Агрегат истеъмол қиладиган иш Г. т. д.нинг фойдали иши ҳисобланади. Г. т. д.да суюқ ёнилғи ва газ ёқилади, қаттиқ ёқилғи фақат электр стяларига ўрнатилган Г. т. д. учун ишлатилади. Газнинг турбинага кириш олдидаги температураси қанча юқори бўлса, Г. т. д.нинг ф. и. к. ҳам шунча катта бўлади. Г. т. д. саноатда, авиацияда (қаранг Реактив двигател), кема ва локомотивларда, электр стяларда, газ ҳайдаш ст-яларида (газ компрессорларини юргизиш учун), нефт ҳайдаш заводларида ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил