Газиантеп — Туркиянинг жанубидаги шаҳар, Газиантеп элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 600 мингдан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари). Су-рияга борувчи темир йўл стансияси. Автомобил йўллари тугуни. Машинасозлик, озиқ-овқат, тўқимачилик, семент, силикат-керамика, ёғочсозлик ва селлюлоза-қоғоз саноати, спирт-арақ, совун ишлаб чиқарувчи корхоналари бор. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ўтказилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил