Газиантеп Футбол Кулüбü – Газиантеп шаҳрида жойлашган Туркия профессионал футбол клуби. 1988-йилда ташкил этилган клуб Туркия футболининг энг юқори дивизиони – Суперлигада иштирок этади.

Газиантеп
Тўлиқ номи Газиантеп Футбол Кулüбü А.Ş.[1]
Лақаби Şаҳинлер (Лочинлар)
Қисқа номи ГФК
Асос солинган 1988 (37 йил аввал) (1988) (Санкоспор сифатида)
1999 (27 йил аввал) (1999) (Газиантеп Бüйüкşэҳир Беледиеспор сифатида)
2017 (8 йил аввал) (2017) (Газиşэҳир Газиантеп Футбол Кулüбü сифатида)
2019 (7 йил аввал) (2019) (Газиантеп Футбол Кулüбü сифатида)
Стадион Газиантеп стадиони
Мураббийи Бурак Йıлмаз
Мусобақаси
Мавсуми
Асосий либоси
Иккинчи либоси
Захира либоси

Клуб 1988-йилда „Санкоспор“ номи билан ташкил этилган ва 1993-йилгача ҳаваскорлар даражасида мусобақаларда қатнашган. Улар 2019-йилда Суперлигага кўтарилгунга қадар Туркия учинчи лигаси ва биринчи лигаси орасидаги дивизионларда иштирок этишган. 2020–21 Суперлига мавсумида клуб 17-ҳафтада турнир жадвалида пешқадамликка кўтарилди ва бу ўринни Бештош жамоаси ўзиб кетгунга қадар бир ҳафта давомида эгаллаб турди.[2]

Тарихи

Клуб 1988-йилда Газиантепда жойлашган „Санко Ҳолдинг А.Ş.“ саноат компаниялари гуруҳи қошида ҳаваскор даражада Санкоспор номи билан ташкил этилган.[3] Клубнинг илк ранглари кўк ва оқ бўлган.[3] Жамоа 1993–94-йилги мавсумдан бошлаб ТФФ учинчи лигасида қатнаша бошлади.[3] Учинчи лигада жамоа профессионал лигалардаги илк ўйинини 1993-йил 26-сентабрда Газиантепнинг бошқа бир клуби – „İслаҳиеспор“га қарши ўтказди ва ўйин нурсиз дуранг (0:0) билан якунланди.[4] Жами 34 ўйинда 27 та ғалаба билан 85 очко жамлаган жамоа 1996–97-йилги мавсумда 3-гуруҳда ғолиб чиқди ва энг яқин таъқибчиси „Килис Беледиеспор“дан 17 очко олдинга ўтиб, ТФФ иккинчи лигасига йўлланма олди.[5]

1999–2000-йилги мавсум бошида клуб номи Газиантеп Бüйüкşэҳир Беледиеспор деб ўзгартирилди.[6] Клуб 2004–05-йилги мавсумда ТФФ иккинчи лигасининг „C“ гуруҳи чемпиони бўлди.[3] Жамоа 34 та ўйиндан 22 тасида ғалаба қозониб, 73 очко жамлаган ҳолда 90 та гол уришга муваффақ бўлди.[7]

Клуб илк марта 2010–11-йилги мавсумда ТФФ биринчи лигаси плей-офф босқичига чиқди ва унда Ордуспорга 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди.[3] Шу мавсумнинг ўзида Газиантеп Туркия кубогининг чорак финалига қадар етиб борди ва умумий ҳисобда Бештош жамоасига 0:8 (0:5[8] ва 0:3[9]) ҳисобида мағлуб бўлди.

Жамоа „Газиантеп ББ“ номи остида, 2013-йил 3-декабрда Туркия кубоги 4-раундида Галатасарайга қарши ўйинда сариқ-қора рангли либосларда[10]

2017-йил 15-июнда бўлиб ўтган умумий йиғилишдан сўнг клуб номи учинчи марта Газиşэҳир Газиантеп Футбол Кулüбü деб ўзгартирилди.[11] Клуб ушбу ном остида икки мавсум давомида ТФФ биринчи лигасида иштирок этди. Жамоа кетма-кет икки мавсум – 2017–18-йилги мавсумда Эркан Сöзери бошқарувида ва 2018–19-йилги мавсумда Меҳмет Алтıпармак мураббийлигида плей-офф босқичига чиқди.[3] 2017–18-йилги мавсумда клуб плей-офф финалида пеналтилар сериясига кўра 4:5 ҳисобида Эрзурум жамоасига имкониятни бой берди.[12]

2018–19-йилги мавсумда клуб плей-офф финалида Ҳатайспор устидан пеналтилар сериясида 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва Суперлигага йўлланма олди.[13][14] Шундай қилиб, „Газиşэҳир Газиантеп“ – „Газиантепспор“дан кейин Газиантеп шаҳри тарихида Суперлигада иштирок этган иккинчи жамоага айланди.[14]

2019-йил 26-августда Оларенwажу Каёде (тасвирда 2016-йил) клуб тарихидаги илк Суперлига голини киритди[15]

Суперлигага кўтарилгач, клуб 2019-йил 13-июн куни Мариус Șумудиcă билан бир мавсумлик (яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан) шартнома имзоланганини ва у бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди.[16] 2019–20 Суперлига мавсумининг 1-турида, 2019-йил 19-август куни клуб Суперлигадаги дебютини сафарда Фенербаҳçэга қарши Шукру Сарачўғлу стадионида ўтказди ва 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.[17][18] Кейинги турда, 2019-йил 26-август куни улар Генçлербирлиğи устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Суперлигадаги илк ғалабасини қўлга киритишди.[15] Клубнинг Суперлига даражасидаги илк голига Оларенwажу Каёде муаллифлик қилди.[15] 2019-йил октябр ойида клуб номи яна бир бор ўзгартирилиб, Газиантеп Футбол Кулüбü деб атала бошланди.[11][19] 2019-йил 28-октябрда клуб мураббий Шумудика билан шартнома 2021-йилгача узайтирилганини эълон қилди.[20] Клуб 2019–20-йилги мавсумни турнир жадвалида 8-ўринда якунлади.[21]

2020–21-йилги мавсумнинг 17-ҳафтасида, 2021-йил 5-январ куни „Анкарагücü“ жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 31 очко жамлаган Газиантеп ФК, Бештошдан битта кўп ўйин ўтказган ҳолда Суперлига турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди.[2][22] Мавсумнинг биринчи ҳафтасида „Галатасарай“га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганидан сўнг, жамоа 15 ҳафта давомида мағлубияциз сериясини сақлаб қолди ва ниҳоят 2021-йил 9-январда „Сивасспор“га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.[23][24] Клуб раҳбарияти ва Шумудика ўртасидаги шартномани узайтириш бўйича узоқ давом этган зиддиятли мунозаралардан сўнг,[25][26] клуб 2021-йил 11-январда румин мураббийини лавозимидан озод қилди.[27][28] 2021-йил 20-январда клуб Португалия терма жамоасининг собиқ аъзоси Риcардо Сá Пинто билан икки ярим мавсумлик (яна бир йилга узайтириш имконияти билан) шартнома имзолади.[29][30] Са Пинто бошқарувида 21 та расмий ўйинда 6 та ғалаба ва 6 та дуранг қайд этиб, мавсумни 9-ўринда якунлагач, томонлар мавсум охирида шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилишга келишиб олдилар.[31] Клуб 2021-йил 20-май куни Эрол Булут билан келишувга эришилганини эълон қилди.[32]

2023-йилги Туркия-Сурия зилзиласидан сўнг, клуб 2023-йил 11-февралда 2022–23-йилги мавсумдан чиқишини эълон қилди.[33] Мусобақадан чиқиш ҳолатлари инобатга олинган ҳолда, уларга 2023–24-йилги мавсумда яна лигага қайтишга рухсат берилди.

Стадион

Газиантеп Ф. К. стадиум ҳисторй
# Стадиум Cапаcитй Еарс
1 Камил Оcак Стадиони 16,981[34] 1993–2000
2 ГАСКİ Стадиони 1,250[35] 2000–2005
3 Камил Оcак Стадиони 16,981[34] 2005–2017
4 Газиантеп Стадиони 30,320[36] 2017–

1993-йилда ТФФ Учинчи лигасига чиққанидан бери, „Газиантеп ФК“ Туркия футбол федерацияси (ТФФ) томонидан бошқариладиган профессионал лигаларда иштирок этиб келмоқда. Учинчи дивизионда ўйнаган даврида, клуб 1993-йилдан 2000-йилгача уй учрашувларини „Газиантепспор“ билан бирга Камил Оcак стадионида ўтказган. Профессионал лигалардаги илк уй учрашувини 1993-йил 3-октябрда, 1993–94-йилги мавсумнинг 2-турида „Адана Полисгücü“ жамоасига қарши ўтказган ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.[37]


Ютуқлари

Санкоспор
Газиантеп Бüйüкşэҳир Беледиеспор
Газиşэҳир Газиантеп


Сўнгги мавсумлар

Мавсумлар бўйича лига ва кубок натижалари
Мавсум Лига Ички кубок Континентал Бошқа Энг яхши тўпурар(лар)[38] Ман.
Дивизион О'рин О' Г' Дур М УГ О'Г О Мусобақа Натижа Мусобақа Натижа Мусобақа Натижа Исми Голлар
2010–11 ТФФ Биринчи лигаси 3-о'рин 32 16 9 7 43 26 57 Туркия кубоги Чорак финал — — Сердар Деликтаş 16 [39]
2011–12 14-о'рин 34 9 13 12 36 37 40 3-раунд Рамазан Алтıнтепе 8 [40]
2012–13 13-о'рин 34 11 8 15 37 43 41 4-раунд Сердар Деликтаş 12 [41]
2013–14 14-о'рин 36 10 11 15 30 37 41 13 [42]
2014–15 13-о'рин 34 10 11 13 38 47 41 Гуруҳ босқичи Аланзинҳо 5 [43]
2015–16 8-о'рин 34 11 15 8 38 33 48 2-раунд Неманжа Кожиć 9 [44]
2016–17 13-о'рин 34 9 10 15 37 46 37 3-раунд Муҳаммет Реис 10 [45]
2017–18 6-о'рин 34 15 8 11 57 38 53 Öзгüр Cан Öзcан 14 [46]
2018–19 5-о'рин 34 17 8 9 61 30 59 Плей-офф Ғолиб Гöкҳан Алсан 10 [47]
2019–20 Сüпер Лиг 8-о'рин 34 11 13 10 49 50 46 5-раунд — Оларенwажу Каёде 10 [48]
2020–21 Сüпер Лиг 9-о'рин 40 15 13 12 59 51 58 Нимчорак финал Муҳаммет Демир 17 [48]


Футболчилар

Жорий таркиб

12-сентябр, 2025-йил[49]

Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.

Р. Поз. Миллати Футболчи
2 ДФ Ispaniya ЭСП Луис Пéрез
3 МФ Kot-dʼIvuar CИВ Дрисса Cамара
4 ДФ Turkiya ТУР Арда Кıзıлдаğ
5 МФ Senegal СЕН Бадоу Ндиае
6 МФ Turkiya ТУР Мелиҳ Кабасакал
7 МФ Kyurasao CУW Жунинҳо Баcуна
9 ФW Gvineya ГУИ Моҳамед Баё (Лиллдан ижарага)
10 МФ Polsha ПОЛ Каcпер Козłоwски
11 ФW Shveysariya  СУИ Чристопҳер Лунгойи
14 ДФ Surinam СУР Ментй Абена
16 ФW Turkiya ТУР Али Мевран Аблак
17 ДФ Turkiya ТУР Семиҳ Гüлер
18 ФW Ruminiya РОУ Деиан Соресcу
20 ГК Turkiya ТУР Зафер Гöрген (Çайкур Ризеспордан ижарага)
Р. Поз. Миллати Футболчи
21 ФW Gana ГҲА Эммануэл Боатенг
22 ДФ Kongo Demokratik Respublikasi CОД Салем М'Баката
23 ДФ Turkiya ТУР Таййип Талҳа Сануç (Беşиктаşдан ижарага)
26 МФ Turkiya ТУР Али Осман Калıн
27 МФ Bosniya va Gersegovina БИҲ Энвер Кулаšин
30 ДФ Turkiya ТУР Назıм Сангарé
32 ФW Germaniya ГЕР Юсуф Кабадайı (Аугсбургдан ижарага)
38 ДФ Belgiya БЕЛ Роб Низет
44 МФ Ruminiya РОУ Алехандру Махим (сардор)
61 МФ Turkiya ТУР Огüн Öзçиçэк
71 ГК Turkiya ТУР Мустафа Бурак Бозан
77 ДФ Portugaliya ПОР Кéвин Родригуэс
93 МФ Turkiya ТУР Таҳа Гüнеş
99 МФ Turkiya ТУР Кузей Эге Булгулу


Клуб расмийлари

Лавозими Мас’ул
Президент Turkiya Cевдет Акıнал
Спорт директори Turkiya Аднан Эркан
Бош мураббий Turkiya Бурак Йıлмаз
Ёрдамчи мураббий Turkiya Волкан Казак
Дарвозабонлар мураббийи Turkiya Осман Öзер
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Turkiya Тургай Эрдоğан
Ўйин таҳлилчиси Turkiya Меҳмет Cан Фıрат
ОАВ ва алоқалар координатори Turkiya Волкан Кücüк
Клуб шифокори Turkiya Меҳмет Тарıк Балоğлу
Физиотерапевт Germaniya Ферҳат Янç
Turkiya Серcан Çифтçиоğлу
Массажчи Turkiya Орҳан Çалışкан
Turkiya Меҳмет Çолак
Таржимон Turkiya Рıдван Ниcолас Эрдем
Экипировка бўйича мас’ул Turkiya Фетҳи Фıстıкçı
Маъмур Turkiya İсмет Гüр
Turkiya Мустафа Демир
Психолог Turkiya Дениз Кöмüрcü




Манбалар

  1. ↑ „Сон дакика: Таҳким Курулу'ндан Сумудиcа'я ийи ҳабер“ (Тр). Ҳüрриет (2020-йил 24-октябр). 2020-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-декабр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Газиантеп ФК'нıн билеğи бüкüлмüёр: Маç фазласıйла лидер“ (Тр). Миллî Газете (2021-йил 5-январ). 2021-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-январ.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 „Газиşэҳир Газиантеп, Конукоğлу иле гüлüёр“ (Тр). Миллиет (2019-йил 31-май). 2020-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-август.
  4. ↑ „İшалиеспор - Санкоспор - ТФФ Матч Детаилс“ (Эн). Туркиш Фоотбалл Федератион. 2021-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-январ.
  5. ↑ „Лиглер » Мисли.cом 3. Лиг » 3. Лиг Арşив » 1996-1997 Сезону“ (Тр). Туркиш Фоотбалл Федератион. 2021-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-феврал.
  6. ↑ „Газиşэҳир'ин тариҳçэси“ (Тр). Сабаҳ (2019-йил 2-июн). 2020-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-август.
  7. ↑ „Лиглер » Мисли.cом 2. Лиг » 2004-2005 Сезону“ (Тр). Туркиш Фоотбалл Федератион. 2021-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-феврал.
  8. ↑ „Беşиктаş АŞ - Газиантеп БŞ Блд Спор ТФФ Маç Детайı“ (Тр). Туркиш Фоотбалл Федератион. 2013-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-август.
  9. ↑ „Газиантеп БŞ Блд Спор - Беşиктаş АŞ ТФФ Маç Детайı“ (Тр). Туркиш Фоотбалл Федератион. 2013-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-август.
  10. ↑ „Галатасарай АŞ - Газиантеп БŞ Блд. Спор ТФФ Маç Детайларı“ (Эн). Туркиш Фоотбалл Федератион (2013-йил 3-декабр). 2013-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-декабр.
  11. ↑ 11,0 11,1 „Газиşэҳир Газиантеп дöрдüнcü кез исим деğиşтирди“ (Тр). Ҳабер7.cом (2019-йил 1-октябр). 2020-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-август.
  12. ↑ „Газиşэҳир Газиантеп - Бüйüкşэҳир Беледие Эрзурумспор: 4-5“ (Тр). Бурса: Миллиет. Анадолу Неwс Агенcй (2018-йил 19-май). Қаралди: 2020-йил 27-август.
  13. ↑ „Сон Дакика: Газиşэҳир Газиантеп Сüпер Лиг'э йüкселен сон такıм олду“ (Тр). Ҳüрриет (2019-йил 30-май). 2020-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-август.
  14. ↑ 14,0 14,1 „Сüпер Лиг'э йüкселен сон такıм Газиşэҳир Газиантеп“ (Тр). Анадолу Неwс Агенcй (2019-йил 30-май). 2020-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-август.
  15. ↑ 15,0 15,1 15,2 „Газиşэҳир Газиантеп Футбол Кулüбü - Генçлербирлиğи ТФФ Маç Детайı“ (Тр). Туркиш Фоотбалл Федератион (2019-йил 26-август). Қаралди: 2020-йил 8-декабр.
  16. ↑ „Сумудиcа ресмен Газиşэҳир Газиантеп'те“ (Тр). Анадолу Неwс Агенcй (2019-йил 13-июн). Қаралди: 2021-йил 28-январ.
  17. ↑ „Газиşэҳир Газиантеп, илк маçıна Кадıкöй'де çıктı“ (Тр). Фанатик (2019-йил 20-август). Қаралди: 2020-йил 26-декабр.
  18. ↑ „Фенербаҳçэ АŞ - Газиşэҳир Газиантеп Футбол Кулüбü ТФФ Маç Детайı“ (Тр). Туркиш Фоотбалл Федератион (2019-йил 19-август). Қаралди: 2020-йил 26-декабр.
  19. ↑ Газиşэҳир Газиантеп'ин адı ресмен деğиşти (Тр). НТВ Спор (2019-йил 2-октябр).
  20. ↑ Керем Коcалар.. „Газиантеп ФК'де Сумудиcа'нıн сöзлеşмеси узатıлдı“ (Тр). Анадолу Неwс Агенcй (2019-йил 28-октябр). Қаралди: 2021-йил 30-январ.
  21. ↑ „Г.Антеп çıтайı йüкселтти“ (Тр). Фотомаç (2020-йил 29-июл). Қаралди: 2020-йил 27-декабр.
  22. ↑ „Газиантеп ФК маç фазласıйла лидерлик колтуğуна отурду“ (Тр). ТРТ Спор (2021-йил 5-январ). Қаралди: 2021-йил 30-январ.
  23. ↑ „Демир Груп Сивасспор 2-1 Газиантеп ФК (Маç Сонуcу)“ (Тр). НТВ Спор (2021-йил 9-январ). Қаралди: 2021-йил 28-январ.
  24. ↑ Ҳалифе Ялçıнкая.. „Демир Груп Сивасспор, Газиантеп ФК'нин енилмезлик серисини битирди“ (Тр). Анадолу Неwс Агенcй (2021-йил 9-январ). Қаралди: 2021-йил 28-январ.
  25. ↑ „Газиантеп ФК'де Сумудиcа ве баşкан Меҳмет Бüйüкекşи бирбирине гирди“ (Тр). Ҳüрриет (2021-йил 9-январ). Қаралди: 2021-йил 28-феврал.
  26. ↑ „Газиантеп’те Сумудиcа гöндерилди“ (Тр). Сабаҳ (2021-йил 11-январ). Қаралди: 2021-йил 26-январ.
  27. ↑ „Газиантеп ФК'да Сумудиcа деври битти“ (Тр). Фанатик (2021-йил 11-январ). Қаралди: 2021-йил 30-январ.
  28. ↑ „Мариус Сумудиcа, Газиантеп ФК'я веда эдеркен гöзяşларıнı тутамадı!“ (Тр). Ҳüрриет (2021-йил 14-январ). Қаралди: 2021-йил 26-январ.
  29. ↑ Эмре Аşıкçı.. „Риcардо Са Пинто намед неw Газиантеп ФК манагер“ (Тр). Анадолу Неwс Агенcй (2021-йил 20-январ). Қаралди: 2021-йил 30-январ.
  30. ↑ „Газиантеп ФК'нин ени ҳоcасı Риcардо Са Пинто“ (Тр). НТВ Спор (2021-йил 20-январ). Қаралди: 2021-йил 30-январ.
  31. ↑ „Риcардо Са Пинто веда этти! Газиантеп ФК'да Эрол Булут сеслери“ (Тр). Сабаҳ (2021-йил 18-май). Қаралди: 2021-йил 14-июн.
  32. ↑ „Газиантеп ФК Эрол Булут’у ресмен аçıкладı“ (Тр). Сöзcü (2021-йил 20-май). Қаралди: 2021-йил 14-июн.
  33. ↑ „Газиантеп ФК, Ени Малатяспор, Диярбекирспор ве Аданаспор лигден çэкилиёр“. Ҳабертüрк (2023-йил 11-феврал). Қаралди: 2023-йил 12-феврал.
  34. ↑ 34,0 34,1 „Спор Тото Сüпер Лиг экиплеринин статларı мерcек алтıнда“ (Тр). Сабаҳ. Доğан Неwс Агенcй (2016-йил 8-август). 2021-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-январ.
  35. ↑ „Инфо Банк » Стадиум Детаилс - ГАСКİ Спор Тесислери“ (Тр). Туркиш Фоотбалл Федератион. 2021-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-январ.
  36. ↑ „Инфо Банк » Стадиум Детаилс - Калён Стадюму“ (Тр). Туркиш Фоотбалл Федератион. 2021-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-январ.
  37. ↑ „Санкоспор - Адана Полисгücü - ТФФ Матч Детаилс“ (Эн). Туркиш Фоотбалл Федератион. 2021-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-январ.
  38. ↑ Барча мусобақалардаги голлар ҳисобга олинган.
  39. ↑ „Лиглер » ТФФ 1. Лиг » Арşив » 2010-2011 Сезону“ (Тр). Туркиш Фоотбалл Федератион. 2021-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-феврал.
  40. ↑ „Лиглер » ТФФ 1. Лиг » Арşив » 2011-2012 Сезону“ (Тр). Туркиш Фоотбалл Федератион. 2021-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-феврал.
  41. ↑ „Лиглер » ТФФ 1. Лиг » Арşив » 2012-2013 Сезону“ (Тр). Туркиш Фоотбалл Федератион. 2021-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-феврал.
  42. ↑ „Лиглер » ТФФ 1. Лиг » Арşив » 2013-2014 Сезону“ (Тр). Туркиш Фоотбалл Федератион. 2021-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-феврал.
  43. ↑ „Лиглер » ТФФ 1. Лиг » Арşив » 2014-2015 Сезону“ (Тр). Туркиш Фоотбалл Федератион. 2021-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-феврал.
  44. ↑ „Лиглер » ТФФ 1. Лиг » Арşив » 2015-2016 Сезону“ (Тр). Туркиш Фоотбалл Федератион. 2021-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-феврал.
  45. ↑ „Лиглер » ТФФ 1. Лиг » Арşив » 2016-2017 Сезону“ (Тр). Туркиш Фоотбалл Федератион. 2021-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-феврал.
  46. ↑ „Лиглер » ТФФ 1. Лиг » Арşив » 2017-2018 Сезону ТФФ 1. Лиг Арşиви“ (Тр). Туркиш Фоотбалл Федератион. 2021-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-феврал.
  47. ↑ „Лиглер » ТФФ 1. Лиг » Арşив » 2018-2019 Сезону ТФФ 1. Лиг Арşиви“ (Тр). Туркиш Фоотбалл Федератион. 2021-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-феврал.
  48. ↑ 48,0 48,1 „Лиглер » Сüпер Лиг » 2019-2020 Сезону Сüпер Лиг Фикстüрü ве Пуан Cетвели“ (Тр). Туркиш Фоотбалл Федератион. 2021-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-феврал.
  49. ↑ „Професёнел А Футбол Такıмı - Футбол“. www.газиантепфк.орг.

Ҳаволалар