Gazli indikator
Газли индикатор (газ ва лот. индиcо — кўрсатаман, аниқдайман) — ахборотларни кўринадиган ҳолга келтириб берадиган газ тўлдирилган назорат асбоби. Унда асосан биқсима разряднит катод соҳаси нурланишидан фойдаланилади. У катта (юзларча ва мингларча нит) ёрқинлик ҳосил қилади. Г. и.нинг сигналли, белгили, чизиқли, матрицали хиллари бор. Сигналли Г. и. — неон индикатор лампалари ва кичик сатҳ кучланиш индикаторлари; буларда ахборот нуқталар ёки кичик ёруғ соҳалар тарзида кўринади. Белгили Г. и.да ахборот ёруғ электродлар ҳосил қиладиган белгилар тарзида кўринади. Чизиқли Г. и. — аналог ва дискрет индикаторлар; буларда ахборот ёруғ устунча ёки нуқта тарзида кўринади. Матрицали Г. и.да ахборот ясси экранда нурланиб турадиган нуқталар мажмуи тарзида кўринади. Г. и. техника ва турмушда, илмий тадқиқот ишларида, авария вазиятларининг оддини олишда кенг қўлланади (яна қаранг Индикатор).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |