Газлифт, эрлифт (газ ва инг. лифт — кўтармоқ) — қудуққа туширилган қувур орқали суюқлик (сув, нефт)ни юқорига чиқариш қурилмаси. Сиқилган газ ёки ҳаво компрессор ёрдамида бошқа қувур орқали суюқликка юборилади, газ ёки ҳаво суюқлик билан аралашиб, газ-суюқлик ёки сув-ҳаво эмулсиясини ҳосил қилади. Эмулсия иккинчи қувур орқали юқорига кўтарилади. Юқорида сепаратор ёрдамида нефт ёки сув, газ ёки ҳаводан ажратиб олинади. Газлифт сувни 200 м гача, нефтни 1000 м гача кўтариши мумкин. Суюқликларни юқорига чиқаришнинг бошқа техника воситаларидан фойдаланиш ноқулай ёки мумкин бўлмаган ҳолларда газлифт қўл келади. Сую кликни (асосан, сувни) юқорига кўтариш учун атмосфера ҳавосидан фойдаланиладиган кўтаргичлар ҳам бор. Улар эрлифт ёки мамут-насослар деб аталади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил