Газойл (газ ва инг. оил — мой) — соляр мойи; молекуласида асосан 12 дан 35 тагача углерод атоми бўлган углеводородлар ва таркибида олтингугурт, азот ва кислород бўлган қўшимчалардан иборат аралашма. Мол.м. 150—500, қайнаш температураси 200—500°. Нефтни қайта ишлаш жараёнида керосин ва енгил саноат мойлари оралиғида ажралиб чиқади. Г. асосан дизел ёқилғиси, каталитик крекинг учун хом ашё ва сурков мойлари сифатида ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил