Газпана — аҳолини заҳарли газлар ва радиоактив моддалар таъсиридан сақлаш учун мўлжалланган махсус бино ёки иншоот. 1- ва Иккинчи жаҳон уруши даврида фақат газдан сақланишга мўлжалланган. Ядро қуроли пайдо бўлгач, ҳавони заҳарлайдиган газдан бошқа заҳарли моддалар ҳам кўпайди. Аҳоли, уй ҳайвонлари ва паррандаларни шу моддалардан муҳофаза қилиш учун махсус Г.лар қуришга эҳтиёж пайдо бўлди. Аҳолини заҳарли моддалар таъсиридан узоқроқ сақлаб туриш учун Г. герметикланиши (ҳаво кирмайдиган қилиниши) ва ичида тоза ҳаво етарли бўлиши шарт. Г.ни герметиклаш учун деворлари ва томлари монолит ёки махсус конструксиялардан қурилади, эшиклари зич қилиб ясалади. Г. ҳавосини алмаштириб туриш учун филтрлайдиган шамоллатиш мосламаси қўйилади

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил