Gebrid orollari
Гебрид ороллари - Атлантика океанидаги архипелаг. Шотландиянинг шимолий-ғарбида. 500 дан ортиқ майда оролдан (Люис, Скай, Малл ва б.) иборат. Буюк Британия таркибида. Майдони 7,5 минг км2. Ташқи Гебрид ва Ички Гебридларга бўлинади, улар Норт-Минч, ЛитлМинч бўғозлари ва Гебрид бурни орқали ажралиб туради. Ороллар кристалл жинслар ва базалт крпламларидан ташкил топган. Релефи пасттекислик ва паст тоғлардан иборат (бал. 1009 м гача). Кўп қисми тошлоқ ва ботқоқли ерлар. Лава далалари, қадимги музлик излари сақланган. Иқлими мўътадил, денгиз иқлими; январнинг уртача температураси 4—6°, июлники 12—14°, йиллик ёғин 1000–2000 мм.
Яйлов кўп, баъзан қайинзорлар учраб туради. Аҳоли асосан балиқ овлаш, чорвачилик билан шуғулланади. Мовут ишлаб чикарилади. Туризм ривожланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |