Гедин Свен Андерс (1865.19.2-Стокголм —1952.26.11) — швед сайёҳи. 1893 йилдан 1902 й.гача Тибет ва Марказий Осиёнинг шим.-ғарбини тадқиқ этган. 1905—08 йилларда Трапезунд (Трабзон)дан чиқиб Эроннинг шим.-шарқи, Кашмир орқали Браҳмапутра ва Сатлаж дарёларининг бошланиш жойигача етиб бориб, Траншимолай тоғларини тадқиқетди. 1923 йилда Шим. Америка, Япония, Монголия ва Сибир орқали дунё бўйлаб саёҳат қилди. 1927—35 йилларда Хитой, Монголия, Ғарбий Тибет ва Шарқий Туркистонни ўрганди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил