Gedonizm
Гедонизм ёки ҳедонизм (юнонча: ἡδονή – роҳат, ҳузур, лаззатланиш) – ҳузур-ҳаловатга, лаззатланишга интилиш инсоннинг олий мақсади деб ҳисобловчи ахлоқий таълимот. Унга кўра, ҳузур-ҳаловатга интилиш инсонга табиатан хос, унинг бутун хатти-ҳаракати, мақсади шунга қаратилган. Гедонизм бахт-саодатга эришиш ахлоқнинг асоси деб таълим берувчи эвдемонизмдан фарқланади. Гедонизм юнон фалсафасида кенг тарқалган эди. Кирен мактаби вакиллари лаззатланишни инсон хаётининг бирдан-бир мақсади сифатида талқин қилиб, хулқ-атвордаги ахлоқий беқарорлик ва тубанликни шахсий фазилатлар тарзида тарғиб қилган. Эпикур бахтли ҳаёт руҳий хотиржамликдан иборат, деб ҳисоблаган. Беруний фикрича, ҳақиқий лаззатланиш – бу илм лаззати, чунки қанча кўп илмга эга бўлмайлик, у инсон меъдасига тегмайди, ўзидан бездирмайди. Бошқалари эса вақтинча, нисбий, беқарордир. Шундай экан, илмдан ташқаридаги эҳтиёжларни қондиришга қаратилган барча саъй-ҳаракатлар ҳақиқий лаззатланиш бўла олмайди.
Европада Уйғониш даврида гедонистик таълимот ривожланиб борди. Инсон ўзининг табиий эҳтиёжларини тўла-тўкис қондириш учун интилишга ҳақлидир, деган ғоялар илгари сурилди. Кант гедонизмга қарши чиқиб, уни соғлом ақл маҳсули эмас, балки ақлга зид ҳиссий турткилар ҳосиласи, деб баҳолади. Ахлоқ-одоб соҳасининг вакили Гедонизм Уиляме фикрича, айрим шахслар лаззатланиш мақсадида одамларга нисбатан зўравонлик ишлатмаслиги лозим, акс ҳолда умуминсоний ҳуқуқ, ахлоқий меъёр ва тамойилларга зид бўлади. Гедонизм ғояси янги давр утилитаушзмида ўз ифодасини топди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Фалсафага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |