Гегемонлик (юн. ҳегемониа — раҳбарлик, ҳукмронлик) — ҳукмрон бўлишга, бошқа мамлакатлар ва халқлар устидан ҳукмронлик қилишга интилишга асосланган сиёсат. гегемонлик — давлатлар ва халқдар тенг ҳукуқлигининг бевосита акси, халқаро муносабатларда қарор топиши лозим бўлган идеалнинг қарамақаршисидир. Ўзбекистон ўз сиёсатида гегемонлик нинг ҳар қандай кўринишларидан воз кечиш, барча мамлакатлар ва халқлар билан тенгма-тенг муносабатда бўлиш тарафдоридир.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил