Gekkonsimonlar
Гекконсимонлар (касратки), чангалбармоқлилар — калтакесаклар оиласи. Узунлиги 30 см. Боши катта, ғадир-будур тангачалар билан қопланган. Оёқлари яхши ривожланган, бармоқлари кенг. Бармоқларининг ости шох пластинкали майда сўрғичлар (қиллар) билан қопланган. Сўрғичлари ва чангал бармоқлари ёрдамида гекконсимонлар девор, дарахт, қоя, жар каби тик жойларда, ҳатто, ойна бетида юра олади. Думи синувчан, синган қисми қайтадан ўсиб чиқади. Гекконсимонлар товуш чиқаради. Ранги оч кулранг ёки тўқ жигарранг. Улар ҳар хил майда ҳашаротлар, личинкалар, ўргимчаклар билан озиқланади. 480 тача тури маълум. Тропик, субтропик ва мўътадил иқлимда, жумладан, Қозоғистон, Ўрта Осиё, Кавказ ва Қримда тарқалган. Айрим турлари Қизил китобга киритилган. Гекконсимонлар тунда фаол ҳаракат қилади. Ўзбекистонда 8 тури учрайди. Дашт ва чўлларда, лойдан қурилган эски иморатлар деворида яшайди. Чўлдаги турлари ин ковлайди. Ўзбекистонда калтакесаклардан одамлар ҳазар қилади. Чунки ҳадисга кўра калтакесакнинг шу тури зарарлиги ва уни кўрганда ўлдириш кераклиги айтилган. Гекконсимонларнинг типик вакилларидан: Туркистон ҳаром калтакесаги; тароқ бармоқли геккон, паррак думли геккон каби турлари маълум.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
иккинчи номи Касраткидир.
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |