Гексаэдр (юн. ҳех — олти ва ҳебра — ёқ) — 1) олти ёқли геометрик шакл. Мунтазам олти ёқли, яъни куб, беш бурчакли пирамида, параллелепипед, кесик тўртбурчакли пирамидалар Г.га мисол бўлади; 2) олти қиррали кристаллографик шакл (қаранг Кристаллографик сингониялар).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил