Гексаметилендиамин, НҲ,(CҲ2)6НҲ2— органик бирикма, кучсиз аммиак ҳидли рангсиз кристаллар. Мол. м. 116,21. Суюқланиш температураси 39—42°, қайнаш температураси 204—205°, зичлиги 825 кг/м3. Сув, спирт, эфир ва б. органик эритувчиларда яхши эрийди. Г. ва унинг сувдаги эритмалари ҳаводан карбонат ангидрид ютади (2% ли 1 ҳажм эритма 20° да 11,7 ҳажм). Г. али-фатик аминларга хос барча кимёвий хоссаларни намоён қилади. Олтин, кумуш, мис, платина ва б. металларнинг тузлари билан қийин эрувчан рангли комплекс бирикмалар беради. Карбон ва минерал кислоталар таъсирида тузлар, мас, дигидрохлорид (суюқланиш температураси 258°) ва дигидробромид (суюқланиш температураси 263°) ҳосил қилади. Г. саноатда адипин кислота динитрилини мис-кобалт катализатори иштирокида кайтариш усули билан олинади: СтаC— (CҲ2)4-CсН+4Ҳж-*НҲ2(CҲ2)6НҲ2. Г. полиамид тола (найлон) и.ч.да муҳим хом ашё ҳисобланади. У ингибитор, катализатор сифатида ва б. мақсадларда ҳам қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил