Geksozalar
Гексозалар, CжҲуО — молекуласида олтита углерод атоми бўлган моносаҳаридлар. Табиатда кенг тарқалган. Ўсимлик ва ҳайвон тўқималарида соф ҳолда ҳамда полисаҳаридлар таркибида учрайди. Карбонил гуруҳига кўра гексозалар алдогексозалар ва кетогексозаларга бўлинади. Алдогексозаларга мансуб глюкоза, галактоза ва манноза табиатда эркин ҳолда ёки глюкозидлар, полисаҳаридлар ҳамда фосфор эфирлари сифатида гликопротеидлар, гликолипидлар ва бошқа мураккаб бирикмалар таркибига киради. Кетогексозалардан энг кўп тарқалгани — фруктоза. Гексозалар полисаҳарид ҳамда гликозидларни гидролиз қилиш йўли билан олинади. Алдова кетогексозалардан баъзилари (аллоза, акроза, глюноза, галтоза) синтетик йўл билан ҳам олинган. гексозалар нейтрал ва кучеиз кислотали муҳитда барқарор. Барча гексозалар турли қандлар ва уларнинг ҳосилаларини синтез қилишда асосий хом ашёдир. Глюкоза озиқ-овқат маҳсулоти ва доридармон сифатида ҳамда спирт саноатида ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |