Гел тили (гаэл, шотланд, эр тили деб ҳам аталади) — ҳинд-европа тиллари оиласининг келт тиллари гуруҳига мансуб. Шимоли-Ғарбий Шотландия, Гебрид ороллари ва Канаданинг Янги Шотландия вилоятида тарқалган. Гел тилида 100 мингга яқин киши сўзлашади (1991). Гел тили ирланд тилининг диалекти ҳисобланади, 11 — ХИИИ асрларда ирланд тилидан ажралиб чиққан. Фонетик хусусиятларига кўра Гел тили 3 шева (шарқий, жануби-ғарбий ва ғарбий)га ажралади. Бу шевалар ўртасида фарқ кам. Гел тилида скандинав тилларидан ўзлашган сўзлар кўп. Гел тилидаги ёзув ёдгорликлар ХВИ аср бошларига оид. Бадиий адабиёт, матбуот, радиоэшиттиришлар шу тилда олиб борилади, таълим соҳасида қўлланади. Ёзуви лотин алифбоси асосида.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил