Gelen Ariold
Гелен (Геҳле) Ариолд (1904.29.01, Лейпсиг 1976.1, Гамбург) -немис файласуфи, фалсафий ан- тропология асосчиларидан бири. Асосий асарлари- дан бири „Инсон, унинг табиати ва дунёдаги мав- қеи“ (1944) да немис фал-ий антропологияси учун муҳим фал-ий-биологик консепсияни ифодалаган. Ҳаётий жараёнлар моддий сабабларга эмас, балки илоҳий кучларга боғлиқ, деб ҳисобловчи витализм, онгсизликнинг аҳамияти устунлик қилиши ҳақида- ги бошлангич тезис ва Ницшенинг инсон ҳақидаги „ҳали аниқланмаган ҳайвонот“ қоидаси асосида Г.ни хайвонот дунёсига хос хусусиятлар инсоннинг та- биатига ҳам хос бўлган биологик асос учун хизмат қилади, деган хулосага олиб келади. Г. нуқтаи наза- рига кўра, инсон „биологик такомиллашмаган“ мав- жудотдир, чунки у ҳайвоний-биологик тузилмалар каби табиий майл (инстинкт) билан „мустаҳкамлан- маган ва ниҳоясига етказилмаган“, шунинг учун ҳам, соф табиий мавжуд бўлишликдан олиб бо- ришликдан маҳрумдир. Инсон ўзи учун имконият ва қобилиятларини татбиқ этишда, ўз усулларини топиб боришда табиат томонидан унинг дунёни очи- ши ва уни табиатда фаолият кўрсатиб боришини белгилаб қўйган. Тарих, жамият ва унинг ин-тлари, Г.нинг фикрига кўра, фақат инсоннинг биологик камчиликларини тўлдирувчи ва унинг ярим инстинкт интилишларини амалга оширувчи энг мақбул шакллари сифатида талқин қилинади. Г.нинг инсонга биологик ёндашуви унинг моҳиятини иррационал бузиб талқин қилишга олиб келди, инсон онги ва ижтимоий моҳиятини ҳақиқий, чин маънода тушу- нишга имкон бермади.
Адабиётлар
Фалсафа қомусий луғати; „ЎЗБЕКИСТОН ФАЙЛАСУФЛАРИ МИЛЛИЙ ЖАМИЯТИ НАШРИЁТИ“ „ШАРҚ“ НАШРИЁТ-МАТБАА АКСИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ БОШ ТАҲРИРИЯТИ ТОШКЕНТ — 2004
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |