Гелиболу ёки Чаноққал’а, Галлиполи ярим ороли — Туркиянинг Европа қисмидаги ярим орол. Сарос қўлтиғи билан Дарданел бўғози орасида. Узунлиги 90 км, эни 20 км гача, энг баланд жойи 374 м. Палеоген даврининг қумтош, гилларидан тузилган. Иқлими субтропик. Ўрта денгиз бўйи ўсимликлари ўсади. Энг йирик шаҳри ва денгиз порти — Гелиболу (Галлиполи). Биринчи жаҳон уруши (1915) даврида Гелиболуда Дарданел операцияси (Англия билан Франсия Қора денгиз бўғозларини қўлга киритиш учун Гелиболуга десант туширган; бироқ бу операция муваффақияциз чиққан) ўтказилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил