Geliokonsentrator
Гелиоконсентратор (гелио…, лот. cон. — бирга, cентрум — марказ, ўчоқ) — қуёш радиацияси зичлигини ошириш мақсадида қуёш нурларини бир жойга тўплаш (фокуслаш) учун мўлжалланган қурилма; бир ёки бир неча кўзгу ёки линзадан иборат. Г.нинг асосий қисмлари бикр (қаттиқ) бириктирилган корпус ва кўзгу ёки линзалар тўплами. Г.нинг қайтарувчи сирти параболоид, конуссимон, тороидал, таркибий (ҳар хил ясси кўзгулардан иборат), кўзгулинзали ва б. кўринишда бўлиши мумкин.
Қуёш нурларини тўплаб, ундан фойдаланишга уриниш қадимдан маълум. Масалан, Архимед, франсуз олимлари Т. П. Бюффон ва А. Л. Лавуазенинг ёндириш қурилмалари, кейинчалик ҳар хил шаклдаги Гелиоконсенторлар пайдо бўлди. Ўзбекистонда диаметри 10 метр ли параболоид кўринишидаги Гелиоконсентор 1946-йилда яратилган. Шундан кейин Франсия, АҚСҲ ва Японияда ҳам худди шундай параболоид Г.лар ясалди. Улар бир-биридан диаметри билан фарқ қиларди, холос. Кейинчалик кўзгуларнинг умумий юзаси 20 минг м2 га етадиган йирик Г. ҳам пайдо бўлди. Гелиоконсентратор қуёш иссиқлик-куч қурилмалари, қуёш энергетика қурилмалари ва бошқаларда қўлланади. Параболоид Гелиоконсентор ёрдамида ҳосил қилинадиган энг юқори энергия зичлиги 35-ЙУ3 кВт/м2 (Қуёш сиртида нур энергияси зичлиги 74-ЙУ3 кВт/м2).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |