Гелиометр (гелио... ва метр) — осмон сферасида кичик (Г гача) бурчакларни ўлчаш учун ишлатиладиган астрономик асбоб; телескопнинг бир тури. Обективи тенг иккига бўлинган бўлиб, иккала кисми бирга турганда юлдуз тасвири битта, винтини бураб бир-биридан силжитилса, тасвир иккита бўлиб кўринади. Исталган вазиятда турган икки юлдуз (С ва Т,) орасидаги бурчакни ўлчаш учун Г. обективини ўз ўқи атрофида айлантириб, уни иккига бўлган чизиқни иккала юлдузни бирлаштирувчи чизиқ устига тўғри келтирилади. Обектив қисмларини силжитиб Т, юлдуз тасвири ҳосил бўлган иккинчи С, тасвир билан устма-уст туширилади. Силжитиш қиймати махсус шкаладан аникланади. Буни ва обективнинг бурилиш бурчагини билган ҳолда юлдузлар орасидаги масофа ва уларнинг вазифалари бурчаги ҳисоблаб топилади. Г. ёрдамида йирик юлдузларнинг диаметрини ҳам ўлчаш мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил