Қадимги Юнонистонда аксарият аҳоли эътиқод қилишган. Шу боисдан юнонлар эришган ҳар бир муваффақиятлари учун қурбонликлар қилишган, ҳайкаллар қўйишган. Ана шундай ҳайкаллардан бири Эгей денгизида Родос оролидаги шу ном билан номланувчи шаҳарда, милоддан аввалги 292—280-йилларда бунёд этилган. Мазкур обида маҳобатли бўлганлиги сабабли, ҳеч шубҳасиз Қадимги Дунёнинг етти мўжизасидан бири деб тан олинган. Мазкур ҳайкал Родосдаги Колосс (Гелиос) номи билан машҳур.

Гелиос ҳайкали рассомлар тасаввурида

Кўпгина замонавий таърифларга кўра, Гелиос ҳайкали тахминан 70 тирсак ёки 33 метр (108 фут) баландликда эди. Бу замонавий Озодлик ҳайкалининг оёғидан то тожигача бўлган баландлигига тенг. Бу эса уни қадимги дунёдаги энг баланд ҳайкалга айлантирган[1]. Эрамиздан аввалги 226-йилда бўлиб ўтган зилзила ҳайкалга катта талофат етказган бўлса-да, унинг айрим қисмлари сақланиб қолган. Маълум бир сабабларга кўра, родосликлар уни қайта қуришмаган[2]. Жоҳн Малалас Адриан ўз ҳукмронлиги даврида Колоссни қайта тиклаганини ёзиб қолдирган[3]. Баъзи маълумотларга кўра, родийликлар оролда ҳайкал ўрнатганлари учун колоссайликлар (Колосаэῖс) деб ҳам аталган[4].

653-йилда мусулмон саркардаси Муовия И бошчилигидаги араб қўшинлари Родосни эгаллаган ва Феофан Хроникасида эътироф этилишига кўра, ҳайкал бутунлай вайрон этилиб, қолдиқлари сотиб юборилган.

2008-йилдан бери Родос бандаргоҳида янги Cолоссус қуриш бўйича ҳали амалга оширилмаган бир қатор таклифлар эълон қилинган, аммо асл ёдгорликнинг ҳақиқий жойлашуви баҳсли бўлиб қолмоқда[5].

Тарихи

Қадимги дунё мўжизалари

Родослик аҳоли македонияликлар томонидан қолдириб кетилган қурол-яроғларни сотиб, катта даромад олишган ва шунинг эвазига „қамал вақтидаги ғамхўрлиги учун“ Қуёш мабуди Гелиосга миннатдорчилик рамзи сифатида улкан ҳайкал ўрнатишга қарор қилишган.

Қурилиш милоддан олдинги 292-йилда бошланган. Қадимги ҳисоб-китобларга кўра, структурани темирдан тайёрланганлиги ва у бронза билан қопланганлиги келтириб ўтилади.

Византия филосини ёзган Де Септем Мунди Миракулис „Мазкур ҳайкални ҳайкалтарош Харес 12 йил давомида яратди…“деб ёзад[6]и.

Улкан ҳайкал оролнинг порт қисмига кираверишдаги қояликдаги оқ мармар устига қурилган. Унинг жойлашган ўрни сабабли, ҳайкал атрофдаги оролларга ҳам бемалол кўриниб турган. Шуниси қизиқки, ҳайкал айни ўрнатилган жойида қурилган ва бунда меъмор бироз айёрлик ишлатган, яъни қурилишда у сунъий тепаликдан фойдаланаган. Ҳайкал битгач, Гелиоснинг ёш, бошига гулчамбар таққан маҳобатли ҳайкали барча родосликларни лол қилиб қўйган[7].

Археолог Урсула Веддер ҳайкални анъанавий юнон қурилиш усулларидан сўнг катта қисмларга бўлиб ишлаб чиқаришни ва Филонинг ҳисоби „қадимги Юнонистонда археология томонидан қўллаб-қувватланадиган вазиятга мос келмаслигини“ айтиб ўтган[6].

Улкан ҳайкални ясаш учун 500 талант бронза ва 300 талант темир (1 талант тахминан 26.2 кг га тенг) яъни 13 тонна бронза ва 8 тоннага яқин темир ишлатилган[7].

Вайрон бўлиши

Гелиос ҳайкали ўз ўрнида атиги 65 йил туради ва 222-йилги кучли зилзила натижасида қулаб тушади. Страбоннинг ёзишича „…зилзила натижасида қулаган ҳайкал тиззалари синган ҳолда ерда ётар эди“[2]. Тиззалари унинг энг нозик жойи бўлгани сабабли европаликлар омонат ишга нисбатан „лой оёқли Гелиос“ иборасини ишлатадилар[8].

Родосликлар бу ҳайкални қайта тиклашга уринадилар, аммо бу муваффақиятли якунланмайди. Кейинчалик ҳайкал бўлаклари 977-йилда сотиб юборилади. Айрим манбаларда келтирилишига кўра барча бўлаклар 900 туяга юклаб олиб кетилган экан[7].

Манбалар

  1. ↑ Ҳиггинс Рейнолд. Родос Колоссуси, 1989. 
  2. ↑ 2,0 2,1 „География“.
  3. ↑ Малалас. „Хронография“.
  4. ↑ „Суда энсиклопедияси“.
  5. ↑ Кате Wиллиамс (26.12.2015). „"Родосни реконструкция қилиш лойиҳаси Греция учун қимматга тушиши мумкин– аммо бу яхши натижалар келтириши мумкин"“. Тҳе Гуардиан. {{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |еар= (ёрдам)
  6. ↑ 6,0 6,1 Веддер Урсула. „Колоссуси курсилари“ (2017).
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 Каромиддин Гадоев. Сайёрамиз мо`жизалари, 2012 — 99-102-бет. 
  8. ↑ Росе Wиллиамс. Лой-оёқли супер қаҳрамонлар.