Гелиотропин, пиперонал, C8Ҳ6О3 — хушбўй ҳидли, органик бирикма, рангсиз кристаллар. Мол. м. 150,13. Суюқданиш температураси 37°, қайнаш температураси 264°; Совуқ сувда оз, спирт, эфир, бензол ва б. органик эритувчиларда яхши эрийди. Сув буғи билан осон ҳайдалади. Гелиотроп ва сирен гулларида ванил ва баъзи эфир мойлари таркибида учрайди. Саноатда Г. сафролни КОН иштирокида изомерлаш, сўнгра ҳосил бўлган изосафролни хромли аралашма ёки озон таъсирида оксидлаш усули билан олинади. Озиқовқат саноатида, атир-упа и. ч.да, шунингдек ироқи совунни хушбўй қилишда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил