Geliy
| Гелий (Ҳе) | |
|---|---|
| Атом рақами | 2 |
| Кўриниши | рангсиз, таʻмсиз ва ҳидсиз инерт газ |
| Атом хоссаси | |
| Атом массаси (моляр массаси) |
4.002602 м. а. б. (г/мол) |
| Атом радиуси | н/а пм |
| Ионлашиш энергияси (биринчи электрон) |
2361.3(24.47) кЖ/мол (эВ) |
| Электрон конфигурацияси | 1с2 |
| Кимёвий хоссалари | |
| Ковалентлик радиуси | н/а пм |
| Ион радиуси | 93 пм |
| Электрманфийлик (полинг бўйича) |
4.5 |
| Электрод потенсиали | 0 |
| Оксидланиш даражаси | 0 |
| Термодинамик хоссалари | |
| Зичлик | 0.147 (-270 °C да) г/см³ |
| Солиштирма иссиқлик сиғими | 5.188 Ж/(К·мол) |
| Иссиқлик ўтказувчанлик | 0.152 Вт/(м·К) |
| Эриш ҳарорати | 0.95 (2.5 МПа да) К |
| Эриш иссиқлиги | н/а кЖ/мол |
| Қайнаш ҳарорати | 4.216 К |
| Қайнаш иссиқлиги | 0.08 кЖ/мол |
| Моляр ҳажм | 31.8 см³/мол |
| Кристалл панжараси | |
| Панжара тузилиши | гексагонал |
| Панжара даври | 3.570 Å |
| Панжара/атом нисбати | 1.633 |
| Дебе ҳарорати | н/а К |
| 2 | Гелий
|
| 1с2 | |

Гелий (лотинча: Ҳелиум), Ҳе – Менделеев даврий системасининг саккизинчи гуруҳ кимёвий элементи, тартиб рақами 2, атом массаси 4,0026, рангсиз ва ҳидсиз газ. Табиий Гелий икки изотоп аралашмасидан иборат (3Ҳе, 4Ҳе). 1868-йилда франсуз астрономи Гелий Жансен ва инглиз астрономи Гелий Локер қуёш спектрида янги сариқ чизиқни аниқладилар. У ўша вақгда маълум бўлган элементлар чизиғига сира ўхшамасди. Бу номаълум элементга Гелий деб ном берилди (юн. ҳелиос – қуёш). 1895-йилда инглиз кимёгари Гелий Рамзай Гелийни радиоактив клевеит минералидан олишга муваффақ бўлди. Клевеитни қиздирилганда ажралиб чиққан газ спектрида ҳам ўша чизиқ бор эди. Ерда Гелий жуда кам: 1 ҳавода бор-йўғи 5—24 , 1 кг ер моддасида 0,003 мг Гелий бор. Гелий фазода энг кўп тарқалган элементлардан бири (водороддан кейин 2-ўринда туради). Космос массасининг деярли 23% и Гелийдан иборат. У ҳажм жиҳатидан ер атмосферасининг 0,0005% ини ташкил этади. Ер юзида Гелий асосан Ер пўстидаги радиоактив элементлар (клевеит, монацит ва торианит) таркибида учрайди. Гелий саноат миқёсида табиий газлардан ва нефт газларининг углеводородли ёки азотли бирикмаларидан олинади. Кўпгина нефт ва газ конларида табиий Гелий захиралари бор. Ер юзидаги Гелийнинг асосий қисмини 4Не ташкил этади. 4Ҳе уран, торий каби радиоактив элементларнинг парчаланишидан ҳосил бўлади. 3Ҳе жуда оз миқдорда учрайди. Таркибида 2 г уран ва 10 г торий тутган 1 т гранит радиоактив парчаланганда 1 мг Гелий ажралиб чиқади. Атмосферада водороднинг оғир изотопи тритий (Т) парчаланганда 3Ҳе ҳосил бўлади. Гелий нормал шароитда бир атомли газ. Зичлиги 0,17846 г/л, қайнаш температураси – 268,9°. Гелий нормал босимда ҳар қанча совитилганда ҳам суюқ ҳолатини сақлай оладиган ягона модда. Гелий 2,5 МПа босим остида кристалланади. Иссиқлик ўтказувчанлиги 0,1437 Вт/(м. К.). Гелий атомининг радиуси 0,85 дан 1,33 Е гача. 20° да 1 л сувда 8,61 /л, этанодда 3 /л Гелий эрийди. 4Ҳе изотопларидан иборат суюқ Гелийнинг ажойиб хоссалари бор. У таркибида Гелий бўлган табиий газлардан олинади. Гелийнинг инертлик хоссасидан металларни қирқишда, пайвандлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини консервалашда фойдаланилади. Гелийнинг ёнмаслиги ва зичлигининг кичиклиги стратостатларни тўлдиришда қўл келади. Гелий юқори иссиқлик ўтказувчанлиги, кимёвий инертлиги, ядро реаксиясидаги нейтронлар билан деярли реаксияга киришмаслиги туфайли атом реакторларини совитишда қўлланади. Суюқ ҳолдаги Гелий ер юзидаги энг совуқ суюқликдир, у турли илмий текширишларда совуткич сифатида ишлатилади[1] .
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Гелий“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Г-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |