Geliyoo
Гелиёо – интернет билан боғлиқ хизматлар ва маҳсулотларга ихтисослашган турк компанияси. Бурай Анıл Саваş ва Фатиҳ Арслан томонидан 2010-йил 18-ноябрда асос солинган бўлса-да, аслида ривожланиш жараёни ундан бир йил аввал, 2009-йилда бошланган эди. Гелиёо хизматлари 2013-йилда ишга туширилган янгиликлар жамловчи хизмати ва қидирув тизимини, шунингдек, ҳозирда ишлаб чиқилаётган браузерни ўз ичига олади. Қидирув тизими 2017-йилда янгиланишдан ўтказилган эди, лекин у 2022-йилдан бери фаолият туритмаяпти.
| Тйпе | Мас'улияти чекланган жамият |
|---|---|
| Фоундед | 18-ноябр, 2010-йил |
| Фоундер |
Бурай Анıл Саваş Фатиҳ Арслан |
| Ҳеадқуартерс |
Туркия |
Кей пеопле |
Ҳакан Атабаş (бош директор)[1] Фатиҳ Арслан[1] |
| Сервиcес | Онлайн қидирув |
Нумбер оф эмплоеэс |
52 (2013-йил[2]) (2013-йил [3]) |
| Wебсите | гелиёо.cом |
Компания 2017 йилда танқидларга учраган. Ўша пайтда унинг қидирув тизими учун Гоогледан натижаларни олиб кўрсатишда интернетда сотиладиган тайёр скриптдан фойдалангани, шунингдек, веб-сайт дизайни ҳам учинчи томондан сотиб олингани маълум бўлди. Гелиёо, шунингдек, Туркия ҳукуматининг ташвиқот қуроли сифатида ҳам айбланган.
Тарихи
Компанияга 2010-йил 18-ноябрда Бурай Анıл Саваş анд Фатиҳ Арслан томонидан асос солинган[4][5]. Гелиёо – келмоқ феълидан ясалган от. Фатиҳ Арслан „İҳлас“ ахборот агентлигига берган суҳбатида, бу номнинг турк тилида кенг қўлланилиши сабабли танланганини маълум қилди[1]. 2010 йилда Демирöрен ахборот агентлиги берган ягона эълонга кўра, мазкур технология 150 нафар маҳаллий турк муҳандисидан иборат жамоа томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у „Миллий Гоогле“ деб аталган[6]. 2013 йил июл ойида компаниянинг янгиликларни жамловчи хизмати ишга туширилди[7].
2015-йилдан бошлаб оммавий ахборот воситаларида Гелиёо ҳақида берилган материалларда Арсланнинг ҳаммуассиси сифатида Саваş эмас, балки Ҳакан Атабаş тилга олинадиган бўлди[4]. Янгиланган қидирув тизимининг синов ишлари 2017-йил январ ойида бошланди[1]. Бундан бир неча кун аввал транспорт, денгизчилик ва алоқа вазири Аҳмет Арслан Туркия ҳозирда хорижий технологияларга қарам бўлиб қолганини таъкидлаб, „миллий қидирув тизими“ни яратиш зарурлигини айтганди. Айнан шу баёнот Гелиёо ҳақидаги хабарларнинг тезда оммалашишига сабаб бўлди[8]. Компания эгалари 2018-йилга бориб фойдаланувчилар сони 3 миллионга етишини, бу эса бозор улушининг қарийб 7 фоизини ташкил этишини кутишларини билдирди. Шунингдек, компания браузер устида ҳам иш олиб борилаётганини ва у 2018-йилнинг иккинчи чорагида тақдим этилиши режалаштирилганини маълум қилдиШунингдек, компания браузер устида ҳам иш олиб борилаётганини ва у 2018-йилнинг иккинчи чорагида тақдим этилиши режалаштирилганини маълум қилган[1]. 2022-йил сентабр ҳолатига кўра, Гелиёонинг расмий веб-сайти бўш саҳифани кўрсатмоқда эди[9].
Хизматлар
Компаниянинг қидирув тизими, янгиликлар агрегатори ва РСС хизмати 2013-йил 3-июн куни ишга туширилди. Гелиёо қидирув тизими кунига 7–10 терабайт маълумотни таҳлил қилиш учун ГелиёоБот/1.0-дан фойдаланганини билдирди. РСС тасмасида фақат расмли ҳаволалар кўрсатилгани хабар қилинди, чунки расмсиз ҳаволалар „фойдаланувчи учун қизиқарли эмас“ эди[7]. 2016-йилда компания қидирув тизими ўз индекслаш жараёнини амалга оширмаганини, чунки етарли ҳисоблаш ресурсларига эга эмаслигини билдирди[10]. Гелиёо қидирув тизими 2017-йил 17-январда синов тариқасида қайта ишга туширилди. Компания ўн йил ичида ривожланиш учун 10 миллион турк лираси атрофида маблағ сарфлади[1]. Гелиёо компаниясининг расмий веб-сайтидаги эълонга кўра, қидирув тизимини қўллаб-қувватлаш учун махсус браузер ишлаб чиқилмоқда, бироқ унинг тўлиқ версияси ҳозирча оммага тақдим этилмаган[11].
Танқидлар
2013-йил октябр ойида қидирув тизимини таҳлил қилган СоЛ нашри муаллифи Руҳан Алпайдıн Гелиёо сайтини „талабалар лойиҳасига ўхшаш“ деб баҳолаган ва уни „ҳали ҳақиқий қидирув тизими даражасига етмаган“ини таъкидлаган. Унинг фикрича, Гелиёо асосан жуда кам ва мавзуга унча мос келмайдиган натижаларни кўрсатган[12].
Гелиёо 2017-йил январ ойида, қидирув тизими эълон қилинганидан атиги бир неча соат ўтиб, Туркия оммавий ахборот воситаларида танқидга учради. Текширувлар натижасида қидирув тизимида кўрсатилаётган натижалар интернетда 15 АҚШ долларига сотиладиган, олдиндан мавжуд скрипт орқали Гоогле Cустом Сеарчдан олинаётгани аниқланган. Бу ҳолат айрим шарҳловчиларни компания томонидан ривожлантириш ишлари учун ўн йил давомида 10 миллион турк лирадан ортиқ маблағ сарфлангани ҳақидаги даъвога шубҳа билан қарашга сабаб бўлди[13][14]. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари Гелиёо сайтида қўлланилган дизайн мавзуси ва қуйи тузилмаси интернетда атиги 59 АҚШ долларига сотилгани, уни ўрнатиш эса бир соатдан ҳам кам вақт олишини фош қилган[15]. Компанияни масхара қилиш мақсадида бир нечта сохта сайтлар ҳам яратилган. Жумладан, „Гидиёо“ („кетаяпти“ маъносида) ва „Гелемиёо“ („кела олмаяпти“ деган маънода) номли сайтлар пайдо бўлган бўлиб, улар худди шу тарзда қидирув натижаларини кўрсатган ва уларни яратиш атиги 60 АҚШ долларига тушган[13]. Гелиёо танқидчиларга жавобан, сайтнинг ҳозирги шакли фақат уларнинг домен номини синаш учун ишлатилаётганини ва ҳақиқий қидирув тизими ҳанузгача оммага тақдим этилмаганини маълум қилган[14].
2017-йил январида Транспорт ва инфратузилма[а] вазирлиги бир неча манбалар „қидирув тизими вазирлик томонидан қўллаб-қувватланган“ деган таассурот уйғотгани ҳақида изоҳ бериб, компанияга ҳеч қандай молиявий ёки маънавий ёрдам кўрсатмаганини маълум қилди[15][16]. 2017-йил 10-мартда Тҳе Неw Ёрк Тимес газетасида чоп этилган фикр-мулоҳазаларида Бусра Эркара компания „турк маданияти ва оилавий қадриятларга мос келмайдиган веб-сайтлар ва контентни автоматик равишда блоклашини“ айтди ва Гелиёо Туркия ҳукуматининг „сензура ва тарғиботи“нинг бир қисми эканлигини таъкидлади[17].
Ташқи ҳаволалар
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „Ерли арама мотору 'Гелиёо' тест яйıнıна баşладı“. İҳлас Неwс Агенcй (2017-йил 17-январ). 2021-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июн.
- ↑ Фатиҳ Арслан. „Гелиёо CЕО'су Öнемли Гелиşмелери ЛинкедИн'ден Пайлаşтı!“. Гелиёо (2013-йил 8-апрел). 2013-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-июн.
- ↑ Фатиҳ Арслан. „Гелиёо CЕО'су Öнемли Гелиşмелери ЛинкедИн'ден Пайлаşтı!“. Гелиёо (2013-йил 8-апрел). 2013-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-июн.
- ↑ 4,0 4,1 Меҳмет Öзер. „'Ерли ве милли' арама мотору Гелиёо, 10 йıлдıр гелемеди“. Эвренсел (2017-йил 18-январ). 2021-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-июн.
- ↑ „Гелиёо – Ҳаккıмıзда“. Гелиёо. 2015-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июн.
- ↑ „Ерли Гоогле: 'гелиёо.cом'“. Ҳüрриет (2011-йил 18-ноябр). 2021-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июн.
- ↑ 7,0 7,1 „Тüрк япıмı арама мотору Гелиёо актиф!“. Ватан (2013-йил 3-июл). 2013-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июн.
- ↑ 8,0 8,1 Эрсу Аблак. „Гоогле ас а Туркиш натионал сеарч энгине“. Ҳüрриет Даилй Неwс (2017-йил 19-январ). 2018-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июн.
- ↑ „Анасайфа“. Гелиёо. 2022-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-июн.
- ↑ „Гелиёо Бунларı илк Кез Аçıкладı!“. Гелиёо (2016-йил 20-октябр). 2021-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-июн.
- ↑ „Гелиёо Броwсер“. Гелиёо. 2021-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-июн.
- ↑ Руҳан Алпайдıн. „Эйваҳ! Милли арама мотору 'Гелиёо'!“. СоЛ (2013-йил 30-октябр). 2015-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-июн.
- ↑ 13,0 13,1 „Бир Тüркие ҳикаеси: '10 йıл çалışтıк Гоогле'а ерли ракип яптıк' дедилер, алтıндан бакıн не çıктı“. Cумҳуриет (2017-йил 18-январ). 2021-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июн.
- ↑ 14,0 14,1 „Ерли арама мотору 'Гелиёо' тепки гöрдü“. Ени Şафак (2017-йил 18-январ). 2017-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июн.
- ↑ 15,0 15,1 „Баканлıктан "ерли арама мотору" аçıкламасı“. Ҳüрриет (2017-йил 19-январ). 2021-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июн.
- ↑ „Баканлıктан бекленен "Гелиёо" арама мотору аçıкламасı!“. Сабаҳ (2017-йил 19-январ). 2021-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июн.
- ↑ Бусра Эркара. „Пропаганда ин Истанбул“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2017-йил 10-март). 2022-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июн.
Манба хатоси: <реф> тагс эхист фор а гроуп намед "лоwер-алпҳа", бут но cорреспондинг <референcес гроуп="лоwер-алпҳа"/> таг wас фоунд